Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффаров Самандар Избасаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ахлоқий ҳаётнинг субстансионал тузилиши ва қонунларининг тарихийлиги ижтимоий фалсафанинг обекти сифатида, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal61
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Абдухалиқов Сафар Оқназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳайдаров Аслиддин Низомиддинович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ахлоқий ҳаётнинг субстансионал ривожланиш қонунларини аниқлаш ва илмий асосланган амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахлоқий маданиятни кишилик тарихи маданий борлиғининг ички тузилишидан келиб чиқадиган корреляцион-функсионал ва субстансионал қонунлар тизимидаги ижтимоий аҳамияти давр характерига мос равишда ахлоқий ҳаётда устуворлашиб бориши мантиқий исботланган;
ахлоқийлик ва ҳуқуқийлик ўртасидаги бирлик ва тафовутларни аниқлаш орқали ахлоқий маданиятнинг парадигмал ўзгаришлари ижтимоий ҳаёт билан диалектик уйғунлиги асосланган;
ахлоқий маданиятининг субстансионал элементлари аниқланиб, уларнинг генетик боғланишларини бир бутунлигидан ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб бориши қонунлари келиб чиқиши асосланган;
жамиятни ахлоқий муносабатлар ва тенденсиялар, соғлом турмуш тарзи ва шахс хулқ-атвори ижтимоий ҳаёт соҳаларида трансформациялашуви сабаб ва оқибат каби фалсафий категориялар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ахлоқий ҳаётнинг субстансионал тузилиш ва қонунларининг тарихийлигини асослаш ҳамда ижтимой фалсафанинг объекти сифатида тадқиқ этиш асосида:
ахлоқий маданиятни кишилик тарихи маданий борлиғининг ички тузилишидан келиб чиқадиган корреляцион-функсионал ва субстансионал қонунлар тизимидаги ижтимоий аҳамияти давр характерига мос равишда ахлоқий ҳаётда устуворлашиб боришига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2020 йилларда бажарилган “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги ОТ-Ф1-88-сонли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 15-декабрдаги 04/11-8203-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни миллий ва умуминсоний ахлоқий тамойиллар ва қадриятлар асосида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига ватанпарварликни сингдириш, жамият аъзоларини дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахлоқийлик ва ҳуқуқийлик ўртасидаги бирлик ва тафовутларни аниқлаш орқали ахлоқий маданиятни парадигмал ўзгаришлари ижтимоимй ҳаёт билан диалектик уйғунлиги асосланганлигига оид назарий хулоса ва амалий тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик пратиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгилаб олинган “Маҳалланинг, айниқса эзгу урф-одат, анъана ва қадриятларни асраб авайлаш ва ривожлантириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш борасидаги фаолияти самардорлигини ошириш”, “Маҳалланинг фуқаролар, айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда, шунингдек, ижтимоий соҳадаги ишларининг самардорлгини ошириш” каби вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекисон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йил 22-сентябрдаги 02/02-200-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, уларда ахлоқий фазилатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ахлоқий маданиятнинг субстансионал элементлари аниқланиб, уларнинг генетик боғланишларини бир бутунлигидан ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб бориши қонунлари келиб чиқиши асосланганлигига оид назарий хулоса ва амалий тавсиялардан Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг “Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” номли ВИИИ бобининг “Аҳоли ва ёшлар ўртасида миллий қадриятларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада ривожлантириш ва юксак маънавий меросимизни асраб-авайлашни кенг тарғиб этиш” мавзусидаги 71-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 8-августдаги 02-22/759-сон маълумотномаси). Натижада, инсон маънавий-ахлоқий маданиятининг юксалишида ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб бориш қонунларининг тадбиқ этилиши жамият ахлоқий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
жамиятни ахлоқий муносабатлар ва тенденсиялар, соғлом турмуш тарзи ва шахс хулқ-атвори ижтимоий ҳаёт соҳаларида трансформациялашуви сабаб ва оқибат каби фалсафий категориялар асосида далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини навбатдаги сонининиг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 16-июндага 02-06/978-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда ахлоқий маданиятни шакллантиришда, “оммавий маданият” негизида юзага келаётган ахлоқсизликларнинг олдини олиш, умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган ахлоқийликни тиклашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish