Sayt test rejimida ishlamoqda

Сангинов Зафар Абдуганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик тадбиркорлик субектларининг ташқи савдо фаолиятдаги иштироки самарадорлигини ошириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3640.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятдаги иштироки самарадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспорт жараёнларини тартибга солувчи ва қўллаб-қувватловчи ташкилот ва идоралар иштирокида кичик тадбиркорлик субектларига экспорт имкониятларини ма'лумотлари доимий ва даврий тарзда янгиланиб турувчи, он-лайн режимда ишловчи, мобиль алоқа воситаларида махсус илова орқали фойдаланиш мумкин бўлган электрон харита кўринишида ташкил этиш таклифи асосланган;
айрим тоифадаги товар ва хизматларни экспорт қилувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларда дастлабки тажриба ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида товар ва хизматларнинг аҳамияти ва мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда экспорт жараёнини давлат томонидан ташкил қилиб бериш амалиётини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи ташкилот ва муассасалар томонидан юқори талабга эгалиги сабабли ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ бўлган маҳсулот ёки хизматларни сифати, таннархи ва бошқа рақобатбардошлик кўрсаткичлари жиҳатидан мунтазам таҳлили натижаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиш ҳамда ташқи савдо фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларни белгилаб бериш хизматини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субектларининг ташқи савдо фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг оптимистик ва пессмистик сенарий бўйича ривожланишидан келиб чиққан ҳолда экспорт ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик тадбиркорлик субектларининг ташқи савдо фаолиятдаги иштироки самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
экспорт жараёнларини тартибга солувчи ва қўллаб-қувватловчи ташкилот ва идоралар иштирокида кичик тадбиркорлик субектларига экспорт имкониятларини ма'лумотлари доимий ва даврий тарзда янгиланиб турувчи, он-лайн режимда ишловчи, мобил алоқа воситаларида махсус илова орқали фойдаланиш мумкин бўлган электрон харита кўринишида ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-июндаги 02-21-01056-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйича фаолият юритаётган кичик бизнес корхоналарининг экспорт фаолиятидаги иштирокини янада ошириш имкониятлари ва йўналишларини аниқлаш имкони яратилган;
айрим тоифадаги товар ва хизматларни экспорт қилувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларда дастлабки тажриба ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида товар ва хизматларнинг аҳамияти ва мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда экспорт жараёнини давлат томонидан ташкил қилиб бериш амалиётини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-июндаги 02-21-01056-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйича фаолият юритаётган кичик бизнес корхоналарининг экспорт фаолиятидаги иштирокини янада ошириш имкониятлари ва йўналишларини аниқлаш имкони яратилган;
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи ташкилот ва муассасалар томонидан юқори талабга эгалиги сабабли ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ бўлган маҳсулот ёки хизматларни сифати, таннархи ва бошқа рақобатбардошлик кўрсаткичлари жиҳатидан мунтазам таҳлили натижаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиш ҳамда ташқи савдо фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларни белгилаб бериш хизматини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-июндаги 02-21-01056-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик корхоналарнинг экспорт фаолияти самарадорлигини та'минлашда асосий жараёнлари кесимидаги ҳолатни алоҳида баҳолаш ҳамда бу борадаги юқори кўрсаткичларга эришилган корхоналар тажрибасини умумлаштириш асосида экспорт фаолиятини янада такомиллаштириш йўлларини аниқлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субектларининг ташқи савдо фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг оптимистик ва пессимистик сенарий бўйича ривожланишидан келиб чиққан ҳолда экспорт ҳажми динамикасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-июндаги 02-21-01056-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолияти узоқ истиқболдаги кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини та'минлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish