Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Феруз Пирназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада меҳнат ресурслари динамикасини эконометрик моделлаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024/2PhD/Iqt3447
Илмий раҳбар: Исламутдинов Вадим Фаруарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзанов Бердақ Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада меҳнат ресурслари динамикасини эконометрик моделлаштириш асосида меҳнат бозорини тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ресурслари сони бўйича улушни 5,5 ва 5,2 фоиз атрофида ўзгарганган бўлиб, аҳоли сони улушига нисбатан меҳнат ресурслари сони улушининг кам бўлиши аҳолини ёш жиҳатдан таркибидаги фарқлар асосида иқтисодий фаол аҳоли сони улуши бўйича аниқланган ўртача квадратик четланишнинг 0,11 га тенглиги олдинги кўрсаткичларга нисбатан беқарорлигини асосланган;
минтақа меҳнат ресурслари динамикасини барқарорлаштиришда иқтисодий тебранишлар шароитида бозорни камроқ таъсирланиши ва  ишсизликни ошиши ва аҳоли реал даромадларини ўзгариши жараёнларида корхоналарнинг ҳажми ҳамда жойлашган ўрни самарадорлигини оширувчи оптимал модели ишлаб чиқилган;
ҳар бир иқтисодий фаол ҳамда банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг бандлар (0,66 ва 0,58) ҳамда ишсизлар (4,17 ва 3,83) сонига таъсирини ифодаловчи эластиклик коеффициентлари ёрдамида бандликни ошириш ва норасмий бандликни камайтиришдаги аҳамиятлилик даражаси баҳоланган;
вилоятда меҳнат ресурслари ва унинг таркибий қисмларининг истиқболдаги 2024–2027-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада меҳнат ресурслари динамикасини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат ресурслари сони бўйича улушни 5,5 ва 5,2 фоиз атрофида ўзгарганган бўлиб, аҳоли сони улушига нисбатан меҳнат ресурслари сони улушининг кам бўлиши аҳолини ёш жиҳатдан таркибидаги фарқлар асосида иқтисодий фаол аҳоли сони улуши бўйича аниқланган ўртача квадратик четланишнинг 0,11 га тенглиги олдинги кўрсаткичларга нисбатан беқарорлиги бўйича берилган таклиф ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024-йил 23-апрелдаги “Хоразм вилоятида 2024-йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида”ги  ВИ-80-46-12-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 09-март 10-723-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш инфляцияни белгиланган таргет натижаларига эришиш ҳамда реал даромадларни оширишнинг ишчи кучи таклифига таъсирини баҳолаш имкониятини яратган;
минтақа меҳнат ресурслари динамикасини барқарорлаштиришда иқтисодий тебранишлар шароитида бозорни камроқ таъсирланиши ва  ишсизликни ошиши ва аҳоли реал даромадларини ўзгариши жараёнларида корхоналарнинг ҳажми ҳамда жойлашган ўрни самарадорлигини оширувчи оптимал модели бўйича берилган таклиф ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024-йил 23-апрелдаги “Хоразм вилоятида 2024-йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида”ги  ВИ-80-46-12-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 09-март 10-723-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида қишлоқ хўжалигида норасмий бандлик даражасини бошқа тармоқларга нисбатан юқори эканлиги, хизмат кўрсатиш соҳасида бандликни бир фоизга ошириш ҳисобига кўрсатилган хизматлар ҳажмини 8,3 фоизга ошириш имконияти яратилган;
ҳар бир иқтисодий фаол ҳамда банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг бандлар (0,66 ва 0,58) ҳамда ишсизлар (4,17 ва 3,83) сонига таъсирини ифодаловчи эластиклик коеффициентлари ёрдамида самарадорликни бандликни ошириш ва норасмий бандликни камайтиришдаги ахамиятлилик даражасини  баҳолаш натижалари ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024-йил 23- апрелдаги “Хоразм вилоятида 2024-йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида”ги  ВИ-80-46-12-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 09-март 10-723-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, яъни иқтисодий фаол ҳамда банд аҳоли жон бошига маҳсулот ҳажмини бир фоизга ошириш орқали норасмий бандлик даражасини 0,34 фоизга ошириш имкониятини яратган;
вилоятда меҳнат ресурслари ва унинг таркибий қисмларининг кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган истиқболдаги 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024-йил 23-апрелдаги “Хоразм вилоятида 2024-йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида”ги  ВИ-80-46-12-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 09-март 10-723-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари вилоятда меҳнат ресурслари, жумладан иқтисодий фаол аҳоли, бандлар сонининг истиқболдаги қийматларини ҳамда келгуси даврда бандликни ошириш бўйича аниқ мақсадларни белгилаб олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish