Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Насиба Муминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биопрепаратлар ёрдамида картошкани сақлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 03.00.12 – Биотехнология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Б948.
Илмий раҳбар: Муродова Сайёра Собировна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03.30.12.2019.Б.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Заҳро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади Хоразм вилояти шароитида картошкани биопрепаратлар ёрдамида сақлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор картошкани сақлашгача бўлган даврда “Замин-М” биопрепарати билан ишлов бериш орқали Аризона, Гала ва Эволюшн навли картошкаларни сақлаш давомида 10% гача йўқотишларнинг олдини олиш исботланган;
картошканинг товар сифати ва озуқавий қийматини ўзгаришсиз сақлаш учун қўллаш мумкин бўлган биопрепаратлар сараланиб, картошкани сақлаш муддатини 150-160 кунгача узайтириш мумкинлиги аниқланган;
“Замин-М” биопрепарати таркибидаги ризобактерияларнинг туганаклар юзаси бўйлаб биопленка ҳосил қилувчи экзополисахаридлар ҳосил қилиш унумдорлиги Баcиллус субтилис CКБ 309 штаммида 1,37 г/л±0,06, Баcиллус мегатериум CКБ 310 штаммида 1,71 г/л±0,11 ни ташкил этиши исботланган;
Хоразм вилояти шароитида етиштирилаётган картошка туганагини сақлаш даврини назоратга нисбатан узайтириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятидаги картошкаларни биопрепаратлар ёрдамида сақлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Баcиллус субтилис CКБ 309, Баcиллус мегатериум CКБ 310 ва Псеудомонас стутзери CКБ 308 штаммлари асосида шакллантирилган “Замин-М” биологик биопрепаратини қўллаш картошка маҳсулотини сақлаш даврини узайтириш технологияси Хоразм вилояти Урганч шаҳри “Хоразм бахт таъминот” МЧЖ (2019-2020 йиллар) ҳудудида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3759-сонли маълумотномаси). Натижада, “Замин-М” биопрепарати билан ишлов бериб экилган уруғлик картошкалардан олинган ҳосил анъанавий усулда экилган картошка ҳосилига нисбатан юқори ҳосил олиш ва сақлаш жараёнида назорат вариантларига нисбатан сақлаш муддатини узайтириш имконини берган;
Гала, Эволюшн, Аризона каби картошка навларининг туганакларини биопрепаратлар ёрдамида сақлаш технологияси Урганч шаҳри «Хоразм бахт таъминот» МЧЖнинг (2019-2020 йиллар) ҳудудида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 26 июндаги 01/03-1187-сонли маълумотномаси). Натижада, “Замин-М” биопрепарати билан ишлов бериб экилган уруғлик картошкалардан олинган ҳосил анъанавий усулда экилган картошка ҳосилига нисбатан 3,1 тонна юқори ҳосил олишга ва сақлаш жараёнида назорат вариантларига нисбатан сақлаш муддатини 25% га узайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish