Sayt test rejimida ishlamoqda

Суннатов Мухиддин Салохиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бешкент эгилмаси шарқий қисмидаги бўр даври ётқизиқларининг структуравий-тектоник тузилишини ўзига хослиги ва нефть-газга истиқболлиги», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/GM189.
Илмий раҳбар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01.
Расмий оппонентлар: Хожиев Бахтиёр Илхомович, геология-минералогия фанлари доктори; Халисматов Ирмухамат, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекнефтгаз» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бешкент эгилмасининг шарқий қисмидаги бўр даври ётқизиқларининг тузилмавий-тектоник хусусиятларини ва нефтгазга истиқболлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бешкент эгилмаси шарқий қисми бўр даври ётқизиқлари мажмуаси таркибида углеводород уюмларини тўпланиши учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган еттита горизонтни назорат қилувчи турон ва альб давридаги иккита регионал гилли тўсиқлар аниқланган;
бўр даври ётқизиқлари горизонтларида бешта локал тутқичларни тектоник экранланган (тўсилган), шимолий-шарқга чўзилган бузилишларга тўғри келувчи ёриқлар билан ифодаланганлиги аниқланди ҳамда бўр ва юра карбонат формацияси бўйича структуравий плани ишлаб чиқилган;
шимолий-шарқга чўзилган икки турдаги ёриқлар: биринчиси, мезо-кайназой мажмуасини кесиб ўтувчи; иккинчиси, титон ярусидаги туз-ангидрит формацияда сўнувчи ёриқлар бўлиб, уларнинг тегишли ётқизиқларда углеводород  уюмлари тўпланишини назорат қилиши аниқланган;
Бешкент эгилмаси шарқий қисмидаги бўр даври ётқизиқларини ҳамда Ҳисор тоғ-олди тизмасининг жануби-ғарбий қисмидаги тузости маҳсулдор оҳактошлари билан ўзаро туташиши ҳисобига, Қораил-Лянгар ёриғи бўйлаб флюидларни вертикал оқиб ўтиш эҳтимоли исботланган;
углеводород хом ашё базасини орттириш мақсадида бўр даври ётқизиқларидаги дастлабки истиқболли углеводород ресурслари ҳажми баҳоланди, горизонтлардаги локал тутқичларнинг рақамли уч ўлчовли геологик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бешкент эгилмасининг шарқий қисмидаги бўр ётқизиқларининг геологик тузилиши хусусиятлари ва нефтгазлилик истиқболларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Чанак, Ғузор, Янги Ғузор, Бўзахур, Шарқий Бўзахур, Шўртан ва Илим майдонларида бўр даври ётқизиқларидаги флюидларни стратиграфик мансублиги бўйича таклиф «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 02/18-8-882-сон маълумотномаси). Натижада, 3-сонли Бузаҳур ва 1-сонли Илим қудуқларида синаш, юра даври ётқизиқларидан бўр даври ётқизиқларига флюидлар оқимнинг мавжудлигини асослаш имконини берган;
Алан конининг бўр даври ётқизиқларини синовдан ўтказиш бўйича тавсиянома «Ўзбекнефтегаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 02/18-8-882-сон маълумотномаси). Натижада, Алан конининг 5-сон  қудуғида бўр даври ётқизиқларининг IХ горизонтини синаш кунига 50 минг м3 дебитга эга бўлган саноат миқёсидаги газ оқимини олиш имконини берган;
Шўртан майдонида бўр даври ётқизиқларида маҳсулдор бўлиши мумкин бўлган горизонтларда углеводород уюмларини излаш учун, уч ўлчовли геологик модел асосида, геологик-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 02/18-8-882-сон маълумотномаси). Натижада, бўр даври ётқизиқларида, баҳоланган ресурслари ҳажми 17470,0 млн.м3 бўлган уюмларни излаш учун ишламай турган қудуқлар фондини синаш ишларига қайтариш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Бўталабулоқ майдонида бўр даври ётқизиқларининг IХ-XIV горизонтларида аниқланган тутқичларни тасдиқлаш бўйича таклиф «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 02/18-8-882-сон маълумотномаси). Натижада, Бўталабулоқ майдонида бўр даври ётқизиқларининг IХ-XIV горизонтларида тектоник экранланган тутқичлар тасдиқланди ҳамда ҳажми 35575,2 млн.м3 бўлган дастлабки истиқболли ресурсларини баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish