Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Ориф Хўшбоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ҳелиантҳус аннуус Л. турига мансуб хорижий коллекция намуналарининг ҳосилдорлиги ва физиологик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Б986.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Илхам Джуманазарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кунгабоқар ўсимлигининг хорижий коллекция намуналарини физиологик, биокимёвий ва морфохўжалик белги-хусусиятларини баҳолаш асосида ҳосилдор, касаликка чидамли, ёғ ва оқсил миқдори юқори бўлган навларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кунгабоқар намуналарининг вегетация фазаларида баргдаги умумий сув миқдори, баргларнинг сув сақлаш хусусияти, транспирация жадаллиги, баргдаги хлорофилл ва каротиноид миқдори турлича бўлиши генотип ҳамда ташқи муҳит омилларига боғлиқ ҳолда ўзгариши асосланган;
хорижий кунгабоқар намуналари уруғи таркибидаги микро ва макроелементлар таркиби таҳлил қилинган ҳамда турли намуналарда микро ва макроелементлар нисбати турлича эканлиги аниқланган;
морфохўжалик ва биокимёвий белгиларидан «битта саватчадаги уруғ вазни (г.)» билан «оқсил миқдори (%)» ўртача ижобийдан (р=+0,49; р=+0,53), кучли ижобий (р=+0,67; р=+0,86) коррелятив боғланиш мавжудлиги исботланган;
кунгабоқар намуналари уруғларининг унувчанлигига С 207 (Туркия) ва Чакинсикй 321 (Россия) намуналари Фусариум солани замбуруғи штаммига нисбатан толерантлиги 95,0-100,0%, маҳаллий Жахонгир нави, Кория (Австралия) намунаси фитопатоген замбуруғлар таъсири натижасида ўсимлик барг намуналарининг биоматериаллари Фусариум солани билан зарарланмаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳелиантҳус аннуус турига мансуб хорижий коллекция намуналарининг ҳосилдорлиги ва физиологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳелиантҳус аннуус турига мансуб хорижий коллекция намуналари Хитой Фанлар академиясининг Шинжон экология ва география институтида НСФC-Хинжианг Кей Прожеcт (№. У1903206) лойиҳасида кунгабоқар физиологик ва биокимёвий хусусиятларини баҳолашда қўлланилган (Хитой Фанлар академияси Шинжон экология ва география институти маълумотномаси). Натижада, хорижий кунгабоқар коллекция намуналарини физиологик, биокимёвий ва морфохўжалик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган;
кунгабоқарни хорижий намуналари Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 02/21-05/5321-сон маълумотномаси). Натижада, коллекция фондини бойитиш, селекция, генетика илмий тадқиқот ишларида ҳосилдорлик, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари билан боғланган ҳолда бирламчи материаллар танлаб олиш ҳамда электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
Ҳелиантҳус аннуус турига мансуб хорижий коллекция намуналари Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 02/21-05/5321-сон маълумотномаси). Натижада, кунгабоқарни юқори кўрсаткичли хорижий коллекция намуналари институт генофондини бойитиш билан бир қаторда, “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф муҳит муҳофазаси” устувор йўналишидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларида бошланғич ашё сифатида жалб этиш имконини берган;
Ўзбекистоннинг турли минтақаларида кунгабоқарни оқсил ва ёғ миқдори юқори бўлган Степняк (9848; Россия), Чакинский 321 (9853; Россия) намуналари касаллантирувчи патоген замбуругʼнинг (Фусариум солани) тарқалишининг популяцион харитасини тузиш, генетик ўзгарувчанлигини таҳлил қилиш, кунгабоқар кўчатзорларда Фусариум солани касаллигига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилган (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА) нинг 2023 йил 22 ноябрдаги 1448-сон маълумотномаси). Натижада, кунгабоқар намуналарида Фусариум солани касаллигини эрта диагноз қилиш усулини ишлаб чиқиш ва ушбу касалликларга қарши кураш чора-тадбирларини такомиллаштириш ҳамда замбуруғ касаллигига чидамли навларни яратишда селекцион мақсадларда қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish