Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаниязов Тимур Урунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр таъминоти тизимининг реактив қувватларини уч фазали носимметрик токларини ИоТ иловаси асосидаги ўлчов ва назоратининг электромагнитли датчиклари”, 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимининг элементлари ва қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3644.
Илмий раҳбар: Абубакиров Азизжан Базарбаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Алимова Нодира Батирджановна, техника фанлари доктори, доцент; Саттаров Хуршид Абдишукурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Электр энергия таъминоти тизими реактив қувватларининг носимметрик юкламаларида катталик ва бурчак бўйича фарқ қилувчи уч фазали бирламчи токларини иккиламчи кучланишлар кўринишидаги сигналларга ўзгартирувчи электромагнит датчикларининг тузилиш моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергиясининг реактив қувватини векторлари бир-бирларига симметрик бўлмаган юкламаларида бурчак ва катталик бўйича фарқ қилувчи уч фазали бирламчи токлари асосида иккиламчи кучланишлар кўринишидаги сигналларга ўзгартириш имконини берувчи датчикнинг конструктив тузилиши ишлаб чиқилган;
электр таъминоти тизимининг реактив қувватини уч фазали токлари асосида иккиламчи кучланишларга ўзгартирувчи электромагнит датчигида кечаётган сигнал ўзгартириш жараёнларининг граф моделлари ишлаб чиқилган;
электр энергияси реактив қувватининг уч фазали бирламчи токларини электромагнит датчигининг ўзаро таъсирлашувчи магнит оқимларини таъминловчи физик-техник эффектларини ўз ичига олган сигнал ўзгартириш бўлакларининг параметрларини аниқлашнинг аналитик ифодалари граф моделлар асосида ишлаб чиқилган;
реактив қувватнинг носимметрик уч фазали бирламчи токлари ҳосил қилган ўзаро таъсирлашувчи магнит оқимларни кучланиш кўринишдаги сигналларига ўзгартирувчи электромагнит датчикнинг ИоТ иловали структураси яратилган ва датчик тузилмаси параметрларини аниқлаш имконини берувчи рационаллик алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр таъминоти тизимининг реактив қувватлари носимметрик катталикларини ўлчов, назорат ва бошқарувининг уч фазали электромагнит датчиги ва унинг ИоТ иловали моделини тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
уч фазали токнинг носимметриклигини кучланишга ўтказувчи электромагнитли ўзгарткич тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси томонидан фойдали моделга патенти олинган (ФАП 02157, 2022 йил). Натижада датчикнинг уч фазали бирламчи токларни носимметриклигини чиқиш кучланишларининг меъёр қийматига (5 В), чизиқлигини ва юқори аниқлигини таъминлаш имконини берган;
электр таъминоти тизимининг реактив қувватнинг носимметрик уч фазали бирламчи токлари ҳосил қилган ва ўзаро таъсирлашувчи магнит оқимлар ҳамда иккиламчи чиқиш кучланишлар кўринишдаги сигналларни ўзгартириш жараёнларини физик-техник эффектлари, йигʻиқ ва тарқоқ параметрли моделлари, иш ҳолати кўрсаткич моделлари, ишончлилиги, тадқиқот алгоритм ва дастурий таъминоти «Тахиаташ дон махсулотлари» АЖ Хўжайли гуруч филиалида жорий қилинган («Тахиаташ дон махсулотлари» АЖ нинг 2023 йил 12 декабрдаги №02-18/610-сонли маълумотномаси). Натижада электр таъминоти тизимида носимметрик токларни ўлчов ва назорати учун электромагнит датчикнинг аниқлик синфи 1,928 фоизга ошган, ҳамда корхонадаги актив ва реактив қувват исрофлари 5,9% га камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish