Sayt test rejimida ishlamoqda

Давиров Алишер Қувондиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст босимли сув оқимларида ишловчи винт турбинали микрогидроелектрстанциянинг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т3938
Илмий раҳбар: Қодиров Дилшод Ботирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, ДСc.02/30.12.2021.Т.143.01
Расмий оппонентлар:
Қаршибаев Асқарбек Илашевич – техника фанлари доктори, профессор.
Бозаров Ойбек Одилович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паст босимли сув оқимларида ишловчи винт турбинали микрогидроелектрстанциянинг конструктив параметрларини такомиллаштириш асосида энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидротурбинанинг рационал параметрларини ҳисобга олган ҳолда унинг конструктив параметрларини рационал аниқлаш имконини берувчи аналитик ифода ишлаб чиқилган;
паст босимли сув оқимларида ишловчи винт турбинали микрогидроелектрстанциянинг энергия ёʻқотишларини минималлаштириш асосида унинг самарадорлигини ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
параллел уланган винтли гидротурбинанинг генератор билан бирикиш бурчагини рационал аниқлаш асосида энергия самарадорлиги оширилган микрогидроелектрстанциянинг иммитацион физик модели ишлаб чиқилган;
гидротурбинанинг энергия самарадор иш режимлари ва энергетик характеристикаларини аниқлаш имконини берувчи алгоритм ва математик модел асосида паст босимли сув оқимларида ишловчи микрогидроелектрстанциянинг кичик модели ишлаб чиқилган (ФАП 02263).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Паст босимли сув оқимларида ишловчи винт турбинали микрогидроелектрстанциянинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
гидротурбинадаги механик қувватни ошириш мақсадида иккита параллел винтли турбинанинг занжирли узатмаси орқали битта генераторга уланган микрогидроелектрстанция “Самарқанд гидроелектрстанциялари каскади” унитар корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 январдаги 02-28/88 сонли маълумотномаси). Натижада, яратилган қурилманинг паст босимли сув оқимларида ишловчи ушбу турдаги гидротурбиналарга нисбатан 20 % га юқорироқ энергия самарадорликни таъминлаши аниқланган;
винтли гидротурбинанинг мақбул ўлчамларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган микрогидроелектрстанция “Самарқанд гидроелектрстанциялари каскади” унитар корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 январдаги 02-28/88-сонли маълумотномаси). Натижада, энергия самарадор винт турбинали микрогидроелектрстанция асосида 24966 кW·ҳ электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилган.
паст босимли сув оқимларида ишловчи қурилма учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Архимед винтли турбина” № ФАП 02263. 07.11.2022). Натижада паст босимли сув оқимларида ишловчи энергия самарадор винт турбинали микрогидроелектрстанциянинг модели ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish