Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Алижон Абдулахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Майда донадор материалларнинг иссиқлик намлик характеристикаларини тадқиқ қилувчи қурилмани такомиллаштириш”, 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқ бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т598.
Илмий раҳбар: Улжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухамедханов Улугбек Тургудович техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Одил Абдижалилович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узлюксиз оқимда майда донадор материалларнинг ҳарактеристикаларини ҳароратга боғлиқлигини назорат қилувчи такомиллаштирилган ўлчаш қурилмасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қувурли ўзгартгичлар бўйлаб иссиқлик оқимининг тақсимланишини юқори аниқлик билан тадқиқ қилиш ва баҳолаш имкониятини берадиган, тўрт қутбли схемалар назариясига асосланган бир ва бир жинсли бўлмаган қувурли иссиқлик намлик ўзгартгичларнинг физик ва математик моделлари ишлаб чиқилган;
майда донадор сочилувчан материалларнинг ҳарорат ва намлигини ўлчаш қурилмасининг тузилишини, асосий элементларининг аниқлик ва тезлик мезонларига кўра оптималлаштириш учун зарур бўлган асосий элементларнинг мақбул катталикларини танлашга имкон берувчи марфологик жадваллари ишлаб чиқилган;
иссиқлик усули асосида майда донадор сочилувчан материалларнинг ҳарорати ва намлигини юқори аниқликда назорат қилувчи ўлчаш қурилмасининг турли муҳитларда қанчалик аниқлик ва тезкорлик билан ишлашини баҳолашга имкон берувчи статик ва динамик характеристикалар қурилган;
майда донадор сочилувчан материалларнинг иссиқлик намлик ҳарактеристикаларини тадқиқ қилиш учун тақсимланган иссиқлик параметрларига эга қувурли ўтказгич асосида тузилган, иссиқликни кам сезувчи ва иссиқликка ўта сезгир бўлган учта қисмдан ташкил топган такомиллаштирилган ўлчаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Майда донадор материалларнинг ҳароратга боғлиқлик параметрларини тадқиқ қилувчи такомиллаштирилган ўлчаш қурилмасини ишлаб чиқиш асосида:
қувурли иссиқликка сезгир, майда донадор сочилувчан материалларнинг ҳароратга боғлиқлик параметрларини тадқиқ қилувчи ўлчаш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент (№ ИАП 06143) берилган. Натижада ўлчаш воситасини қуришнинг асосий принциплари ва физик модели яратилган, ҳамда ҳарорат ва намликни узлюксиз оқимда ўлчаш орқали ишлаб чиқариш соҳасида технологик жараёнларни автоматлаштириш имконияти яратилган;
майда донадор сочилувчан материалларнинг ҳарорати ва намлигини тадқиқ қилувчи ўлчаш қурилмаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги таркибидаги «Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий тадқиқот институти» ДК кўп тармоқли синов лабораториясида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 24-06/256-сон маълумотномаси). Натижада майда донадор сочилувчан материалларнинг ҳарорати ва намлиги тўғрисидаги ўлчаш маълумотларни талаб этилган аниқликда тезкорлик билан олиш имкониятига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish