Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзов Сардор Пирназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мураккаб соҳада ностационар икки ўлчовли иссиқлик тарқалиш масаласини сонли моделлаштириш”, 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3879
Илмий раҳбар: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Абдивали Шукурович физика-математика фанлари доктори, доцент; Исомиддинов Анваржон Иномжонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб шаклга эга жисмларда иссиқлик тарқалиши жараёнларини тадқиқ қилиш учун ҳисоблаш алгоритмларини яратиш ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки ўлчовли содда соҳаларни йиғиш асосида мураккаб соҳани қуриш дискрет модели ва алгоритми ишлаб чиқилди;
бир жинсли бўлмаган жисмлар учун икки ўлчовли ностационар иссиқлик тарқалиши масаласини чекли элементлар усули асосида ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди;
тизимли қўшимчаларга эга соҳалар учун икки ўлчовли ностационар иссиқлик тарқалиши масалаларини чекли элементлар усули асосида сонли алгоритми яратилди;
чекли элементлар усулида нуқтали иссиқлик манбаларини ҳисобга олган ҳолда икки ўлчовли ностационар иссиқлик тарқалиши масаласини ечишнинг ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
мураккаб шаклдаги икки ўлчовли жисмларда ностационар иссиқлик тарқалиши жараёнини чекли элементлар усули асосида ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси “УзХCМГ” МЧЖ қўшма корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 24 августдаги 6-2709 сонли маълумотномаси). Натижада узоқ вақт юқори ҳарорат майдони таъсирида бўлган конструксияларнинг эксплуатация ишончлилигини, мустаҳкамлигини таъминлашга ва ҳисоблашларни ўтказишга кетадиган вақт сарфини 7-10 % га қисқартириш имконини берган;
сизот сувлар оқимини таҳлил қилиш асосида ердаги сув миқдорини нормаллаштириш масаласи бўйича чекли элементлар усули асосида ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Хоразм вилояти Шовот тумани қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли ерларда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 24 августдаги 6-2709 сонли маълумотномаси). Сизот сувлар миқдори юқори бўлган ҳудудларни махсус насослар орқали сувини сўриб олиш йўли билан сув миқдорини нормаллаштириш ва ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт сарфини 9-12 % га қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish