Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадалов Қодир Абдумалик ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қора ўралар атрофидаги зарядланган заррачалар динамикаси ва тортишишнинг скаляр тензор назарияларида барқарорлик масалалар”, “01.04.02 – Назарий физика”, “01.03.01 – Астрономия” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM972
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарлар: Ибадов Рустам Мустафаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Райимбаев Джавланбек Раджапбаевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шуҳрат Нумонжонович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим (Ўзбекистон Фанлар академияси Улуғбек номидаги Астрономия институти бош илмий ходими); Туримов Бобур Валентинович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қора ўра (блаcк ҳолес) ёки юмронқозиқ инлари (wормҳолес) учун сингуляр бўлмаган ечимларни олиш, конформал Фишер фазо-вақтида чизиқли барқарорлик муаммосини ўрганиш, скаляр-тензор назарияларининг сонли ечимлари синфини олиш, Реисснер-Нордстрöм ва Симпсон-Виссер фазо-вақтида электр зарядланган қора туйнуклар яқинидаги зарядланган зарраларнинг айланма ҳаракати ва электромагнит нурланишини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    биринчи марта скаляр-тензор назарияларида f(ϕ) конформал факторни ҳисобга олган ҳолда қора туйнуклар/юмронқозиқ инлари ечими олинди;
    биринчи марта конформал Фишер фазо-вақтлари учун чизиқли барқарорлик масаласи скаляр-тензор назарияларининг Бергманн-Вагонер-Нордтведт синфининг вакуумли ечимлари билан массасиз скаляр майдонлар мавжудлигида таққосланган ҳолда ўрганилди;
    биринчи марта электр зарядланган Реисснер-Нордстрöм қора ўралари атрофидаги электр зарядланган заррачаларнинг айлана орбиталари ва электромагнит нурланиши ўрганилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қора туйнуклар атрофидаги зарядланган зарралар динамикасини ўрганиш натижалари ва скаляр тензор назарияларида барқарорлик муаммолари қуйидагича қўлланилди:
ҳар қандай статик, сферик симметрик метрикани Жордан рамкасидаги баъзи скаляр-тензор назариялари тенгламаларига вакуумли ечим сифатида кўрсатиш мумкинлигини кўрсатадиган формализм бир қатор муаллифлар томонидан фойдаланилган ("К. А. Бронников, Мануел Э. Родригуес, Марcос В. де С. Силва. Cйлиндриcал блаcк боунcес анд тҳеир фиелд соурcес. Пҳйс. Рев. Д 108, 024065 (2023)", "Жошуа Баинес, Матт Виссер. Киллинг Ҳоризонс анд Сурфаcе Гравитиес фор а Wелл-Беҳавед Тҳрее-Фунcтион Генерализатион оф тҳе Керр Спаcетиме. 2023. Универсе 9(5):223" ва "К. А. Бронников, Мануел Э. Родригуес, Марcос В. де С. Силва. Cйлиндриcал блаcк боунcес анд тҳеир фиелд соурcес. 2023. Пҳйсиcал Ревиеw Д. 108(2)");
PhD диссертациясида тақдим этилган назарий тадқиқот натижалари ва усуллари қуйидаги илмий грантларда қўлланилди: Ку612/18-1 рақамли ДФГ лойиҳаси ҳамда 91796809 рақамли ДААД докторлик дастури лойиҳаси (Германия), РУДН (Россия) университетининг ФССФ-2023-0003 лойиҳаси, шунингдек, Россия Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан молиялаштирилган 0723-2020-0041 лойиҳаси;
Диссертация ишини бажариш жараёнида олинган илмий натижалар ва методлар Қарши давлат университети Физика факултети талабалари учун мутахассислик танлов фанлари доирасида қўлланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish