Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинов Ҳусниддин Нориддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1645.
Илмий раҳбар: Вохидов Улуғбек Нуритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, прфессор; Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Белоруссия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари ҳолатини баҳолаш асосида сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик усулида даволаш ва реабилитациясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинуситларни клиник кечишини ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда буруннинг нафас олиш, хид билиши ва шиллик каватининг цитологик куриниши каби  функционал ҳолатининг салбий томонга ўзгарганлиги ҳамда сурункали яллиғланиш жараёнининг кескинлашганлиги асосланган;
сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва унинг касаллик кечишига салбий таъсири исботланган;
икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилган;
комплекс текширув натижасида жарроҳлик усулини танлаш, бетаметазон дипропионат дори воситасини шимдирилган гемостатик тампони маҳаллий қўллаш ва бурун ёндош бўшлиқларига дори воситаларини юбориш орқали сурункали полипоз риносинуситни даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми жорий қилинган, сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларда даволаш чораларидан олдин ва кейинги ҳаёт сифатининг ўзгаришини бахолаш оркали ўтказилган даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 7 мартдаги 24-Z/014-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг проректори томонидан 2023 йил 6 март № 04/2537 сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинуситларни клиник кечишини ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда буруннинг нафас олиш, хид билиши ва шиллик каватининг цитологик куриниши каби  функционал ҳолатининг салбий томонга ўзгарганлиги ҳамда сурункали яллиғланиш жараёнининг кескинлашганлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинуситларни клиник кечимини ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда бурун функционал ҳолатининг салбий томонга ўзгарганлиги ҳамда сурункали яллиғланиш жараёнининг кескинлашганлиги исботланганлигини инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (02.04.2023 й.; №9/2) Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й.; № 8/1) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (10.04.2023 й.; № 11/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинуситларни клиник кечимини ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда бурун функционал ҳолатининг салбий томонга ўзгарганлиги ҳамда сурункали яллиғланиш жараёнининг кескинлашганлиги исботланганлидан фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинуситларни клиник кечимини ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда бурун функционал ҳолатининг салбий томонга ўзгарганлиги ҳамда сурункали яллиғланиш жараёнининг кескинлашганлиги исботлангалиги касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1800000 сўмга камайтиришга эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 10 апрелдаги 04/2185-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва унинг касаллик кечишига салбий таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва касаллик кечимига таъсири исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ 02.04.2023 й.; №9/2) Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й.; № 8/1) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (10.04.2023 й.; № 11/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва касаллик кечимига таъсири исботланганлигини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва касаллик кечимига таъсири исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартириб, шифохонада  қолиш тўлов миқдори 1500000 сўмга камайтирган (Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 500000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 100000) сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: сурункали полипоз риносинуситли беморларда комплекс текширув, яъни эндоскопик, компьютер томографик, цитологик тадқиқотлар асосида полипоз жараённинг тарқалганлиги ва касаллик кечимига таъсири исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 10 апрелдаги 04/2185-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилганлигини инобатга олиниши, беморларни даволаш режасига ўзгартиришлар киритилиши имкони беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ 02.04.2023 й.; №9/2) Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й.; № 8/1) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (10.04.2023 й.; № 11/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 7 кундан 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1500000 сўмга  камайтирган (Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 500000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 100000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: икки томонлама ва бир томонлама полипоз риносинусит бўлган беморларда функционал эндоскопик синус жарроҳлик ва минимал инвазив синус жарроҳлик амалиётлари ўтказишни танлаш мақсадида кўрсаткичлар жамланмаси ишлаб чиқилганлиги, ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга каратилган қўшимча даволаш чораларини бажарилишига имкон бериши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 10 апрелдаги 04/2185-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс текширув натижасида жарроҳлик усулини танлаш, бетаметазон дипропионат дори воситасини шимдирилган гемостатик тампони маҳаллий қўллаш ва бурун ёндош бўшлиқларига дори воситаларини юбориш орқали сурункали полипоз риносинуситни даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми жорий қилинган, сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларда даволаш чораларидан олдин ва кейинги ҳаёт сифатининг ўзгаришини бахолаш оркали ўтказилган даволаш самарадорлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ 02.04.2023 й.; №9/2) Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й.; № 8/1) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (10.04.2023 й.; № 11/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комплекс текширув натижасида жарроҳлик усулини танлаш, бетаметазон дипропионат дори воситасини шимдирилган гемостатик тиқмани маҳаллий қўллаш ва бурун ёндош бўшлиқларига дори воситаларини юбориш орқали сурункали полипоз риносинуситни даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми жорий қилиниб, сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларда даволаш чораларидан олдин ва кейинги ҳаёт сифатининг ўзгариши исботланган ва ўтказилган даволаш самарадорлиги қиёсий баҳоланган бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комплекс текширув натижасида жарроҳлик усулини танлаш, бетаметазон дипропионат дори воситасини шимдирилган гемостатик тиқмани маҳаллий қўллаш ва бурун ёндош бўшлиқларига дори воситаларини юбориш орқали сурункали полипоз риносинуситни даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми жорий қилиниб, улар ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: комплекс текширув натижасида жарроҳлик усулини танлаш, бетаметазон дипропионат дори воситасини шимдирилган гемостатик тиқмани маҳаллий қўллаш ва бурун ёндош бўшлиқларига дори воситаларини юбориш орқали сурункали полипоз риносинуситни даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми жорий қилинган бўлиб, уларни қўллашни шифохона амалиётига  жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сурункали полипоз риносинусит бўлган беморларни жарроҳлик даволаш ва реабилитациясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 10 апрелдаги 04/2185-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish