Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонов Аминжон Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш” 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1677  
Илмий раҳбар: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Ш.Ш Тураев иқтисодиёт фанлари доктори,   профессор, Т.С.Турғунов, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли турмуш даражаси ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва тенденциялардаги ўзгаришларни эконометрик моделларни тузиш асосида баҳолаш ва истиқболларини прогнозлаш юзасидан  илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳоли турмуш даражасини тизимли баҳолаш мақсадида даромадлар таркиби ва харажатлар таснифини ҳисобга олиб, даромадлилик даражасини ифодаловчи даражали, тузилмавий ва динамик кўрсаткичлар ҳамда жисмоний, маънавий ва ижтимоий истеъмолни тавсифловчи кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
халқаро стандартлар асосида уй хўжалиги секторининг статистик танланма кузатувларида даромадларнинг шаклланиши, харажатларнинг таснифланиши, истеъмол ҳамда жамғармаларнинг умумлашган кўрсаткичларидан комплекс фойдаланишни ифодаловчи турмуш даражаси (жорий даромадлар, жамғармалар, пуллик хизматлар қиймати), аҳоли пул даромадлари (номинал, ихтиёридаги, реал), товар ва хизматлар истеъмоли, жамғарма-ларнинг ўсиши (камайиши) каби кўрсаткичларни шакллантириш таклиф қилинган;
аҳоли турмуш даражасини тўлақонли эконометрик баҳолаш ҳамда кўп омилли таҳлил қилиш асосида, баланс усули ёрдамида аҳоли пул даромадлари ва харажатлари таркибий тузилишини ифодаловчи интеграл статистик кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
аҳоли турмуш даражасининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш мақсадида натижавий кўрсаткичларнинг кўп омилли эконометрик таҳлили асосида ўрта муддатли (2023-2028-йиллар) прогнозлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
аҳоли турмуш даражасини тизимли баҳолаш мақсадида даромадлар таркиби ва харажатлар таснифини ҳисобга олиб, даромадлилик даражасини ифодаловчи  даражали, тузилмавий ва динамик кўрсаткичлар ҳамда жисмоний, маънавий ва ижтимоий истеъмолни тавсифловчи кўрсаткичлар тизими бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2024-йил 15-апрелдаги 01/3-13-10-30 –сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифлар аҳоли турмуш тарзини фаровонлаштириш ва пул даромадлари даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш, асосий тенденсияларни статистик усулларда баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
аҳоли турмуш даражасини тўлақонли эконометрик баҳолаш ҳамда кўп омилли таҳлил қилиш асосида баланс усули ёрдамида аҳоли пул даромадлари ва харажатлари таркибий тузилишини ифодаловчи интеграл статистик кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2024-йил 15-апрелдаги 01/3-13-10-30 –сонли маълумотномаси). Ушбу назарий-услубий ёндашувлар аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини статистик таҳлил қилиш ҳамда кўрсаткичлар тизими бўйича статистик услубиятни такомиллаштириш имконини берган;
халқаро стандартлар асосида уй хўжалиги секторининг статистик танланма кузатувларида уларнинг даромадларининг шаклланиши, харажатларининг таснифланиши ҳамда истеъмол ва жамғармаларининг умумлашган кўрсаткичларидан комплекс фойдаланишни ифодаловчи турмуш даражаси мезонлари (жорий даромадлар, жамғармалар, пуллик хизматлар қиймати) ва аҳоли пул даромадлари (бирламчи, ихтиёридаги, реал), товар ва хизматлар истеъмоли (таркиби, динамикаси ва ҳажми), жамғармаларнинг ўсиши (камайиши) каби кўрсаткичларни баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган  таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2024-йил 15-апрелдаги 01/3-13-10-30 –сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар уй хўжаликлари бюджети фаолиятини танланма кузатувлар асосида тўла қонли статистик баҳолаш, комплекс статистик таҳлил қилиш ҳамда истиқболли йўналишларини белгилаш имкониятларини оширган;  
 Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2023-2028-йиллар) прогнозлар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини 2023-йил 4-октябрдаги 01/1-01-15/2-170 –сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифлар келгусида аҳоли турмуш даражасининг ҳолати, унинг даромадлари, харажатлари ва жамғармаларини комплекс статистик баҳолаш имконини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish