Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаландаров Равшан Ҳусанович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:  Деҳқон хўжаликларида гўшт ишллаб чиқаришнинг аҳоли даромадларига таъсирини баҳолаш (Самарқанд вилояти мисолида), 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги  иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3202  
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар:
Мирзаев Қулмамат Джонузоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Файзиева Ширин Шодмоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор в.б    
Етакчи ташкилот: Термиз давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деҳқон хўжаликларида гўшт ишлаб чиқаришнинг аҳоли даромадларига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
деҳқон хўжаликларида қорамолларни бўрдоқига боқишдан олинадиган даромадга таъсир этувчи сифат (деҳқон хўжалиги бошлиғининг асосий иш фаолияти, деҳқон хўжаликлари ва омухта-ем шаҳобчаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда маҳсулдор қорамол мавжудлиги) ва миқдорий (омухта-ем шаҳобчасигача бўлган масофа, қорамол бош сони, омухта-ем харажатлари, оила аъзолари сони) омилларнинг биргаликда “Тобит” модели асосида иқтисодий баҳолашни услубий ёндашуви асосланган;
Чи2 (Чи-сқуаред) тести ва Кендалл қиймати натижаларига ко'ра, қорамолларни оптимал озиқлантириш ва озуқа турларини диверсификациялаш асосида гўшт ишлаб чиқаришдан олинган аҳоли даромадларининг ошиши аниқланган;
қорамолларни бўрдоқига боқишдан олинган даромадни оширишда деҳқон хўжаликлари, омухта-ем шаҳобчалари ва маҳаллада қорамолчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ўртасидаги интеграсияни ифодаловчи ташкилий тузилма асосланган;
деҳқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган гўшт маҳсулотларининг 2028-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деҳқон хўжаликларида гўшт ишлаб чиқаришдан олинган даромадларни таъсирини баҳолаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
деҳқон хўжаликларида қорамолларни бўрдоқига боқишдан олинадиган даромадга таъсир этувчи сифат (деҳқон хўжалиги бошлиғининг асосий иш фаолияти, деҳқон хўжаликлари ва омухта-ем шаҳобчаси ўртасида ҳамкорлик ва маҳсулдор қорамолларнинг мавжудлиги) ва миқдорий (омухта-ем шаҳобчасигача бўлган масофа, қорамол бош сони, омухта-ем харажатлари, оила аъзолар сони) омилларнинг биргаликда “Тобит” модели асосида иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/27-06270-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқон хўжаликларида қорамолларни бўрдоқига боқишдан олинадиган даромадга таъсир этувчи сифат ва миқдорий омилларнинг таъсир даражаларини аниқлаш имконияти яратилган;
Чи2 (Чи-сқуаред) тести ва Кендалл қиймати  натижаларига ко'ра, қорамолларни оптимал озиқлантириш ва озуқа турларини диверсификациялаш асосида гўшт ишлаб чиқаришдан олинган аҳоли даромадларини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/27-06270-сон маълумотномаси). Натижада, қорамолларни бўрдоқига боқиш жараёнларида озуқа турлари бўйича озиқлантириш меъёрларини белгилаш ва озиқлантиришни диверсификациялаш ҳисобига деҳқон хўжаликларида гўшт ишлаб чиқаришдан олинган даромадни 45,64 фоизга ошириш имконияти яратилган;
қорамолларни бўрдоқига боқишдан олинган даромадни оширишда деҳқон хўжаликлари, омухта-ем шаҳобчалари ва маҳаллада қорамолчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ўртасидаги интеграсияни ифодаловчи ташкилий тузилма бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/27-06270-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Жомбой ва Ургут туманларида деҳқон хўжаликлари ва омухта-ем шаҳобча ўртасида интеграсияни ташкил қилиш ҳисобига бўрдоқига боқилаётган қорамолдан олинадиган даромадни бир бош қорамолга нисбатан 6032,224 минг сўмга ошириш асосланган;  
деҳқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган гўшт маҳсулотининг 2028-йилгача бўлган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/27-06270-сон маълумотномаси). Натижада 2028-йилда деҳқон хўжаликлари томонидан қорамол гўшти ишлаб чиқариш ҳажми 212644,1 тоннани ташкил этиши ёки 2022-йилга нисбатан 106,3 фоизга ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish