Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Наргиза Илҳомхўжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2540.
Илмий раҳбар: Рузметов Шерзодбек Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзанов Бердак Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятида КБХТни инновацион ривожлантиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида КБХТнинг асосий иқтисодиёт тармоқларидаги ривожланиш салоҳиятини миқдорий баҳолашнинг қуйи (0,51-0,69), ўрта (0,70-0,80), юқори (0,81-1) мезонлар асосида самарадорлик кўрсаткичлари таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳамда кластерлар кесимида КБХТнинг ривожланиш коеффициентини ҳисоблашнинг 〖DC〗_ij=(1+k ̅_i-k ̅_i^max)/(1+k ̅_i^max-k ̅_i*〖СI〗_j ) модели таклиф этилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида инновацион ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш натижасида ЯҲМ ҳажмининг ўртача ўсиш суръатини  1,42 фоизга, ЯҲМ да КБХТ улушини 1,2 фоизга ошишини таъминлашнинг эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 2024-2029-йилларда инновацион ривожлантириш прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада КБХТни инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилоятида КБХТнинг асосий иқтисодиёт тармоқларидаги ривожланиш салоҳиятини миқдорий баҳолашнинг қуйи (0,51-0,69), ўрта (0,70-0,80), юқори (0,81-1) мезонлари асосида самарадорлик кўрсаткичлари бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 31-июлдаги 07/3443-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти КБХТ субъектлари фаолиятини инновацион ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган, минтақада таркибий ҳудудларнинг ривожланиш даражасини миқдорий баҳолаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳамда кластерлар кесимида КБХТнинг ривожланиш коеффициентини ҳисоблашнинг 〖DC〗_ij=(1+k ̅_i-k ̅_i^max)/(1+k ̅_i^max-k ̅_i*〖СI〗_j ) модели бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 31-июлдаги 07/3443-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодиёт секторларида КБваХТни ривожлантиришнинг ишлаб чиқариш таркибий ўзгаришлари миқдорий мезонига кўра Қашқадарё вилояти саноат ишлаб чиқаришида 10,8 фоиз, қурилиш тармоғида 7,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги тармоғида 45,5 фоиз, савдода 19,5 фоиз, хизмат кўрсатишда 13,5 фоиз улуш билан КБХТ субъектлари томонидан ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланган;
 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида инновацион ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш натижасида ЯҲМ ҳажмининг ўртача ўсиш суръатини  1,42 фоизга, ЯҲМ да КБХТ улушини 1,2 фоизга ошишини таъминлашнинг эконометрик моделлари бўйича таклифдан Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 31-июлдаги 07/3443-сон маълумотномаси). Натижада минтақа таркибий ҳудудларида инновацион туризм, саноатда инновацион ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш хизматларини инновацион ташкил этиш, инновацион асаларичилик, инновацион чорвачилик, деҳқончилик тармоғини интенсивлаштириш, инновацион паррандачилик, иссиқхона бизнеси, инновацион балиқчилик ва сабзавотчилик, интенсив боғдорчилик, ҳунарманчилик фаолиятини инновацион ривожлантириш натижасида ЯҲМ ҳажмини ошириш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилоятида КБХТни 2024-2029-йилларда инновацион ривожлантириш прогноз параметрлари бўйича таклифи Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 31-июлдаги 07/3443-сон маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши Қашқадарё вилоятида КБХТнинг ЯҲМ таркибидаги улушини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish