Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёдиллоев Хушнуд Раҳимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари кредит портфелини оптималлаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2967
Илмий раҳбар: Расулов Тулқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Сатторов Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тижорат банклари кредит портфелини оптималлаштиришнинг назарий-услубий асослари ҳамда банкларнинг оптимал кредит портфелини шакллантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан берилган кредитлар самарадорлиги ҳамда кредит портфели сифатини оширишни кредит тўловининг даромадга (payment-to-income, PTI) нисбати чекловини таваккалчиликка тортилган активларга нисбатан 75 фоизгача қатъийлаштириш орқали таъминлаш асосланган;
тижорат банклари кредит портфелини қарзга хизмат кўрсатиш нисбати (dept-service-ratio, DSR) ва кредитларнинг даромадларга (debt-service-to-income, DSTI) нисбатининг мақбул меъёрини таъминлаш орқали тижорат банклари томонидан берилган кредитларни самарадорлиги ҳамда кредит портфели диверсификациясининг юқори даражасига эришиш асосланган;
оптимал кредит портфелини шакллантириш ва берилган кредитларнинг самарадорлигини оширишда кредит суммасини гаров суммасига (loan-to-value, LTV) нисбати чекловини таваккалчиликка тортилган активларга нисбатан 85 фоизгача етказиш асосида оптималлаштириш асосланган;
тижорат банкларининг кредитга йўналтирилган ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи “Parametric Model” эконометрик модели асосида кредит портфелини оптималлаштиришнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари кредит портфелини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан берилган кредитлар самарадорлиги ҳамда кредит портфели сифатини оширишни кредит тўловининг даромадга (payment-to-income, PTI) нисбати чекловини таваккалчиликка тортилган активларга нисбатан 75 фоизгача қатъийлаштириш орқали таъминлаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 17-январдаги 02-27/1472-сонли ма’лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели таркибидаги муаммоли кредитлар (NPL) миқдори оптимал ҳолатга келтирилиб, кредит портфелида NPL улишини ўртача 0,8-1,2% оралиқда камайтириш имконини берган;
тижорат банклари кредит портфелини қарзга хизмат кўрсатиш нисбати (dept-service-ratio, DSR) ва кредитларнинг даромадларга (debt-service-to-income, DSTI) нисбатининг мақбул меъёрини таъминлаш орқали тижорат банклари томонидан берилган кредитларни самарадорлиги ҳамда кредит портфели диверсификациясининг юқори даражасига эришиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 17-январдаги 02-27/1472-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш, банк кредит портфелини даромадлилик ва рисклиликка кўра таҳлил этилиши асосида оптималлаштириш имконини яратган;
оптимал кредит портфелини шакллантириш ва берилган кредитларнинг самарадорлигини оширишда кредит суммасини гаров суммасига (loan-to-value, LTV) нисбати чекловини таваккалчиликка тортилган активларга нисбатан 85 фоизгача етказиш асосида оптималлаштириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 17-январдаги 02-27/1472-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели таркибидаги муаммоли кредитлар (NPL) миқдори оптимал ҳолатга келтирилиб, кредит портфелида NPL улушини ўртача 0,8-1,2% оралиқда камайтириш имконини берган;
тижорат банкларининг кредитга йўналтирилган ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи “Parametric Model” эконометрик модели асосида кредит портфелини оптималлаштиришнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил 17-январдаги 02-27/1472-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” АТБнинг тармоқлар бўйича кредит портфели оптимал ҳолатга келтирилиб, банкнинг капитал даромадлилиги (РОЕ) даражасини 2,2% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish