Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарасулов Улуғбек Умирзоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда спорт эстетикасини ривожлантиришнинг фалсафий масалалари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fal584.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар Маткаримова Жамила Дурдиевна,фалсафа фанлари доктори, доцент; Эшонқулов Лазиз Норқобул ўғли, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда спортга бўлган эстетик муносабатни ва этноспорт турларининг фалсафий-ахлоқий сифатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт ўйинларининг тарбиявий моҳиятидаги қаҳрамонлик, гўзаллик, қувонч, релаксация сингари эстетик белгилари миллий қадриятларни улуғлайдиган ёшлар дунёқарашини ривожланишига барқарор таъсир этиши фалсафий далилланган;
жамиятда спортга бўлган репродуктив, эвдемонистик, тетиклик, чаққонлик каби эстетик муносабат ёшлар организмининг филогенетик, физиологик ривожланиш босқичларига мувофиқ келиши мантиқий асосланган;
янги Ўзбекистонда жисмоний маданиятни юксалтириш консепсиясига мувофиқ миллий, халқчил спорт тизимини яратиш зарурати шахс эстетик маданияти ривожига когнитив, интегратив, регулятив ва функсионал таъсири аниқланган.
ўзбек халқи этноспорт турлари моҳиятида мавжуд бирдамлик, мардлик, дадиллик, эпчиллик каби ментал хусусийатлар ёшларнинг жисмоний, ақлий, ахлоқий қобилийатларини йахшилаш орқали эстетик тафаккурини юксалтиришга хизмат қиладиган ижтимоий ҳодиса эканлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда спортга бўлган эстетик муносабатни ривожлантириш, фуқаролар жисмоний маданиятини шакллантиришда эстетик қадриятларнинг аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:
спорт ўйинларининг тарбиявий моҳиятидаги қаҳрамонлик, гўзаллик, қувонч, релаксация сингари эстетик белгилари миллий қадриятларни улуғлайдиган ёшлар дунёқарашини ривожланишига барқарор таъсир этишига оид назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан ОТ-А1-98 рақамли Ўзбекистон Миллий университети қошидаги “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳа ижросини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 30-мартдаги 04/11-1695-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш аҳолини, биринчи навбатда ёшлар ва болаларни спорт билан шуғулланиш зарурлигини англаш руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
жамиятда спортга бўлган репродуктив, эвдемонистик, тетиклик, чаққонлик каби эстетик муносабат ёшлар организмининг филогенетик, физиологик ривожланиш босқичларига мувофиқ келишига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг “Соғлом инсон – соғлом миллат” мавзусидаги лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2023-йил 28-мартдаги 04/9-10-12-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаолият самарадорлигини оширишга ҳамда инсонларнинг соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилган;
янги Ўзбекистонда жисмоний маданиятни юксалтириш консепсиясига мувофиқ миллий, халқчил спорт тизимини яратиш зарурати шахс эстетик маданияти ривожига когнитив, интегратив, регулятив ва функсионал таъсирига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва табиатни асраш масалалари” номли ИХ йўналишидаги “Миллий ўйинлар ва спорт мусобақаларнинг халқни бирлаштиришдаги имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш” мавзусидаги 47 банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-апрелдаги 161-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда халқимиз, айниқса ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган;
ўзбек халқи этноспорт турлари моҳиятида мавжуд бирдамлик, мардлик, дадиллик, эпчиллик каби ментал хусусиятлар ёшларнинг жисмоний, ақлий, ахлоқий қобилиятларини яхшилаш орқали эстетик тафаккурини юксалтиришга хизмат қиладиган ижтимоий ҳодиса эканлигига доир илмий, амалий ҳамда методологик ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд” телеканалида 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-мартдаги 01-07/95-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг илмий савияси ва ахлоқий-эстетик тарбиявий аҳамияти ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish