Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Раъно Маликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик фалсафаси – мамлакат миллий тараққиётини юқори босқичга кўтаришнинг ғоявий-мафкуравий асоси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fa1391
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Муҳамадиев Нурмат Эргашевич, фалсафа фанлари  номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Шерманов Исобек Чилмаматович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик фалсафаси - илмий-назарий таълимот сифатида мамлакатимиз миллий тараққиётини юқори босқичга кўтаришнинг ғоявий-мафкуравий асоси эканлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик ‒ фалсафий таълимот сифатида унинг аҳолини бузғунчи ғоя ва мафкуралар хуружидан ҳимоя қилишдаги асосий категориал аппаратининг ишлаш механизми ижтимоий-иқтисодий, сийосий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий  аҳамийатга эга бўлган методологик консепсийалар асосида такомиллаштирилган;
мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш  ва жамийат ҳайотида йангича миқдорий ҳамда сифатий ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келиши кўп жиҳатдан ҳар бир шахснинг миллий ва умуминсоний қадрийатларни ўзлаштирганлик даражаси билан боғлиқлиги фалсафий асосланган;
ҳар бир фуқаронинг эркинлигини таъминлаш орқали халқ ҳокимийатини амалда жорий қилиш ва унга раҳна солувчи ғойавий-мафкуравий тажовузларни олдини олишда кенг жамоатчиликнинг назорат, тартибга солиш, мониторинг каби функсионаллигини ошириш зарурийати аниқланган;
мамлакат миллий тараққийотини юқори босқичга кўтаришда йошларнинг улғайиш даврлари хусусийатларидан келиб чиққан ҳолда ғойавий-мафкуравий жиҳатдан  мустақиллик руҳида тарбийалашнинг ўзига хос ижтимоий-функсионал, тактик-баҳоловчи, стратегик йўналтирувчи мезонларидан фойдаланиш субстансионал асосга эга эканлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мустақиллик фалсафаси – мамлакат миллий тараққиётини юқори босқичга кўтаришнинг ғоявий-мафкуравий асоси эканлиги бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
мустақиллик ‒ фалсафий таълимот сифатида унинг аҳолини бузғунчи ғоя ва мафкуралар хуружидан ҳимоя қилишдаги асосий категориал аппаратининг ишлаш механизми ижтимоий-иқтисодий, сийосий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий  аҳамийатга эга бўлган методологик консепсийалар асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Хотин-қизлар ва эркакларга жамийат ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, давлат ва жамийат ҳайотининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имконийатларини таъминлаш” чора-тадбирлар дастурининг “Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имконийатларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар йаратиш” мавзусидаги 65-банди ижросини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартирислр ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 15-июндаги 01/00-0З/24-4983-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда мустақилликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ривожлантириш борасида амалга ошириладиган тадқиқотлар ва методологик йондашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш  ва жамийат ҳайотида йангича миқдорий ҳамда сифатий ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келиши кўп жиҳатдан ҳар бир шахснинг миллий ва умуминсоний қадрийатларни ўзлаштирганлик даражаси билан боғлиқлигига оид  илмий хулосалар, таклиф ва тавсийалардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабийоти музейининг электрон каталогини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 2-июндаги 02-06/1799-сон маълумотномаси). Натижада, музей ашйолари ва экспонатлари орқали йош авлодга маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, илмий-тарбийавий каби умуминсоний қадрийатларимизга нисбатан ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
    ҳар бир фуқаронинг эркинлигини таъминлаш орқали халқ ҳокимийатини амалда жорий қилиш ва унга раҳна солувчи ғойавий-мафкуравий тажовузларни олдини олишда кенг жамоатчиликнинг назорат, тартибга солиш, мониторинг каби функсионаллигини ошириш зарурийати аниқланганлигига оид илмий асосланган таклиф ва тавсийалардан Жиззах вилойати “Истиқбол” минтақавий тадқиқотнинг маркази томонидан  2021-йилда бажарилган “Жамийат барқарорлигини таъминлашда йошлар маънавийатини юксалтиришнинг инновацион омиллари” мавзусидаги 07-рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилойати “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 22-майдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини йанада такомиллаштириш асосида жамийатда мустақиллик фалсафаси борасидаги ғойавий тасаввурларни оширишда методологик асос бўлиб хизмат  қилган;
мамлакат миллий тараққийотини юқори босқичга кўтаришда йошларнинг улғайиш даврлари хусусийатларидан келиб чиққан ҳолда ғойавий-мафкуравий жиҳатдан  мустақиллик руҳида тарбийалашнинг ўзига хос ижтимоий-функсионал, тактик-баҳоловчи, стратегик йўналтирувчи мезонларидан фойдаланиш субстансионал асосга эга эканлиги мантиқий исботланганлигига оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққийот”,  “Миллат ва маънавийат” теледастурлари сенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийаси давлат муассасасининг 2023-йил 25-майдаги 04-36-818-сон маълумотномаси). Натижада, оммавий ахборот воситаларининг анъанавий ролини ва уларнинг жамийат кўзгуси сифатидаги вазифасини амалга оширишга, шу билан бирга, мамлакатнинг мустақиллик тизимини йанада кучайтириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish