Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилов Фахриддин Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2531.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Қулмамат Жонизакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни рағбатлантириш тизими хизмат кўрсатишда “ўзаро муносабатлар маркетинги”дан фаол фойдаланишга кўра рақобат бозорида янги турдаги хизматни сертификатлаш кабиларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
рақобат бозорида янги турдаги хизматни реализация қилиш жараёни маркетинг тадқиқоти ва маркетинг амалиётида инновацион лойиҳа натижалари реализацияси ва жорий ресурслар таъминоти билан боғлиқ маркетинг рисклари назоратига кўра такомиллаштирилган;
иқтисодиёт трансформациялашуви жараёнида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга кўра ҳудудий инновацион инфратузилма элементлари зарурий таркиби оптимал даражасини шакллантириш ва барқарор алоқаларини ўрнатиш орқали хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
тендер асосида инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни реализация қилиш, кичик инновацион корхоналарга имтиёзли кредитлар учун давлат кафолатларини тақдим этиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни рағбатлантириш тизими хизмат кўрсатишда “ўзаро муносабатлар маркетинги”дан фаол фойдаланишга кўра рақобат бозорида янги турдаги хизматни сертификатлаш кабиларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни гуруҳлаш орқали инновацион фаолият натижадорлигига эришиш йўналишларини аниқлаштириш имкониятини  кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
рақобат бозорида янги турдаги хизматни реализация қилиш жараёни маркетинг тадқиқоти ва маркетинг амалиётида инновацион лойиҳа натижалари реализацияси ва жорий ресурслар таъминоти билан боғлиқ маркетинг рисклари назоратига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизматлар бозорида янги турдаги хизматларни реализация қилишни маркетинг фаолиятини амалга оширишдан уни хизматлар бозорига чиқишигача бўлган босқичларнинг ҳар бирида амалга ошириладиган чора-тадбирларни аниқлаш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
иқтисодиёт трансформациялашуви жараёнида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга кўра ҳудудий инновацион инфратузилма элементлари зарурий таркиби оптимал даражасини шакллантириш ва барқарор алоқаларини ўрнатиш орқали хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари инновацион фаолилигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликни 0,18 %га ўсиш имконини берган;
тендер асосида инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни реализация қилиш, кичик инновацион корхоналарга имтиёзли кредитлар учун давлат кафолатларини тақдим этиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2023 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4985-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларда соҳани ривожлантириш стратегиялари, комплекс дастурлари ва соҳа йўналишида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитасини” ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish