Sayt test rejimida ishlamoqda

Отамуродова Ровияжон Олимбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмда тарихий-маданий меросни тиклаш ва ўрганиш муаммолари, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tar985.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори(ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қарлибоев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим; Худайберганов Комилжон, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразмда тарихий-маданий меросни тиклаш ва ўрганиш муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм маданиятининг Марказий Осиё сивилизациялари тизимида тутган ўрни ва ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этишда Қуйи Амударё воҳаси географик шароити ва аҳолисининг маданий анъаналари, ижтимоий-иқтисодий муносабатлари ва маънавияти даражаси ҳамда дин, этник жараёнлар, ташқи алоқалар ва ўзаро маданий таъсир каби омилларга таянган ҳолда сивилизациявий ёндашувни қўллаш зарурлиги асосланган;
Хоразм воҳасида тарихий-маданий обидаларни ташқи салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш, антропоген омил-инсон фаолияти натижасида юзага келган техноген таҳдидлар кўламини камайтириш, маданий мерос обектлари атрофида назорациз олиб борилаётган қурилиш ва хўжалик ишларини чеклаш, сақлаб қолишнинг хавф-хатари мавжуд меъморий ва археологик мерос ёдгорликлари рўйхатини тузиш ҳамда уларни таъмирлаш-тиклашга оид илмий-амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш каби масалалар очиб берилган;
жамиятда тарихий-маданий меросга нисбатан янгича муносабатни шакллантириш, ёшлар ва умуман, жамоатчилик вакиллари орасида маданий мероснинг миллий ва умуминсоний қадриятлари аҳамиятига оид билимларга эга бўлиш, уларни бойитиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари, олий ўқув юртлари ва маданий-маърифий муассасаларининг бу борадаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб бориш лозимлиги Хоразм мисолида ижтимоий тадқиқотлар асосида аниқланган;
Янги Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни ўрганиш, қайта тиклаш ва тарғиб қилиш вазифаларини ечиш, моддий ва номоддий маданий мерос  ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва сақлаш жараёнида миллий тизимни такомиллаштириш ва бу борада ЮНЕСКО тамойилларини янги асосларда ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳада халқаро ҳамкорликни мақсадли кенгайтириш ва турли мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муаммолари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразмда тарихий-маданий меросни тиклаш ва ўрганиш муаммоларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Хоразм маданиятининг Марказий Осиё сивилизациялари тизимида тутган ўрни ва ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этишда Қуйи Амударё воҳаси географик шароити ва аҳолисининг маданий анъаналари, ижтимоий-иқтисодий муносабатлари ва маънавияти даражаси ҳамда дин, этник жараёнлар, ташқи алоқалар ва ўзаро маданий таъсир каби омилларга асосланган ҳолда сивилизациявий ёндашувни қўллаш зарурлиги бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2023-йилнинг 21-декабрдаги 02-12-16-8639-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация хулоса ва таклифлари “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар” дастурини ишлаб чиқишга имкон берган;
Хоразм воҳасида тарихий-маданий обидаларни ташқи салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш, антропоген омил – инсон фаолияти натижасида юзага келган техноген таҳдидлар кўламини камайтириш, маданий мерос обектлари атрофида назорациз олиб борилаётган қурилиш ва хўжалик ишларини чеклаш, сақлаб қолишнинг хавф-хатари мавжуд меъморий ва археологик мерос ёдгорликлари рўйхатини тузиш ҳамда уларни таъмирлаш-тиклашга оид илмий-амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш каби хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2023-йилнинг 21-декабрдаги 02-12-16-8639-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация хулоса ва таклифлари “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар” дастурини ишлаб чиқишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
жамиятда тарихий-маданий меросга нисбатан янгича муносабатни шакллантириш, ёшлар ва умуман, жамоатчилик вакиллари орасида маданий мероснинг миллий ва умуминсоний қадриятлари аҳамиятига оид билимларга эга бўлиш, уларни бойитиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари, олий ўқув юртлари ва маданий-маърифий муассасаларининг бу борадаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб бориш лозимлиги Хоразм мисолидаги ижтимоий тадқиқотлар негизида олинган хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-декабрдаги 04-36-1856-сон маълумотномаси). Диссертация хулосалари ва тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарияларини тайёрлашда фодаланилган. Олинган натижалар телетомошабинларнинг маданий мероснинг миллий ва умуминсоний қадриятлари аҳамиятига оид билимларини бойитиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб бориш лозимлиги борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида яқиндан таништиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни ўрганиш, қайта тиклаш ва тарғиб қилиш вазифаларини ечиш, моддий ва номоддий маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва сақлаш жараёнида миллий тизимни такомиллаштириш ва бу борада ЮНЕСКО тамойилларини янги асосларда ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳада халқаро ҳамкорликни мақсадли кенгайтириш ва турли мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муаммолари билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-декабрдаги 04-36-1856-сон маълумотномаси). Диссертация хулосалари ва тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарияларини тайёрлашда фодаланилган. Олинган натижалар телетомошабинларнинг Хоразм воҳаси маданий мероси ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish