Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаранова Виктория Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича иқтисодий муносабатларнинг назарий асослари”, 08.00.07 –Молия, пул муомаласи ва кредит ҳамда 08.00.01 –Иқтисодиёт назарияси.(иқтисодиет фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt1641.
Илмий раҳбар: Шадманов Эркин Шеркулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республика жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумларга ҳақ тўлаш бўйича иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра республика Жазони ижро этиш тизими корхоналари учун “маҳкумлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳкум меҳнатининг ҳам жиноий, ҳам меҳнат қонунчилиги нормалари асосида амал қилиши, жамиятдан изоляция қилинган шароитда маҳкум меҳнатининг моҳияти сезиларли ўзгаришларга учрашини намоён этувчи  ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатининг комплекс тавсифга эгалиги жиҳатидан такомиллаштирилган;
республика жазони ижро этиш тизимидаги колониялар ва манзил колонияларида жазони ўтаётган маҳкум пенсионерларга ҳақ тўлаш, кексалик ва ногиронлик бўйича пенсияларни тўлаш асосида уларнинг ижтимоий таъминотини ошириш таклифи асосланган;
маҳкумларга жазони ўташ давридаги меҳнат фаолиятини иш стажига киритиш асосида пенсия олиш ҳамда  қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат таътиллари ва меҳнатга лаёқатсизлик варақалари учун ҳақ тўлаш имконини таъминловчи иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларни мажбурий ижтимоий суғурталашни жорий этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон пенитенциар тизимини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модель асосида маҳкумларнинг тоифалари бўйича ўртача йиллик сони, ўртача ойлик иш ҳақи, иш ҳақи фонди ва ижтимоий солиқ суммасининг 2030 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бевосита солиқларни ҳисоблаш, ундириш ҳамда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра республика Жазони ижро этиш тизими корхоналари учун “маҳкумлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини маҳкум меҳнатининг ҳам жиноий, ҳам меҳнат қонунчилиги нормалари асосида амал қилиши, жамиятдан изоляция қилинган шароитда маҳкум меҳнатининг моҳияти сезиларли ўзгаришларга учрашини намоён этувчи  ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатининг комплекс тавсифга эгалиги жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртининг 5740100 – Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқаришнинг қўмондонлик-муҳандислиги таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган  “Молиявий таҳлил” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маҳкум меҳнатининг ҳам жиноий, ҳам меҳнат қонунчилиги нормалари асосида амал қилиши, жамиятдан изоляция қилинган шароитда маҳкум меҳнатининг моҳияти сезиларли ўзгаришларга учрашини намоён этувчи ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатининг комплекс тавсифга эгалиги жиҳатидан такомиллаштирилган “маҳкумлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари” тушунчаси юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
республика жазони ижро этиш тизимидаги колониялар ва манзил колонияларида жазони ўтаётган маҳкум пенсионерларга ҳақ тўлаш, кексалик ва ногиронлик бўйича пенсияларни тўлаш асосида уларнинг ижтимоий таъминотини ошириш таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси (96-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига (43 ва 53-моддалар) киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментининг 2020-йил 3-ноябрдаги 28/14-766-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 -йил 13-майдаги 01/00-26/00-183 xdfu-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу категориядаги шахслар учун пенсия олиш ҳуқуқини таъминлаш, ижтимоий таъминотини ошириш имконини бериб, юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш, уларни халқаро стандартларга мос даражага олиб чиқиш имкони яратилган;
маҳкумларга жазони ўташ давридаги меҳнат фаолиятини иш стажига киритиш асосида пенсия олиш ҳамда  қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат таътиллари ва меҳнатга лаёқатсизлик варақалари учун ҳақ тўлаш имконини таъминловчи иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларни мажбурий ижтимоий суғурталашни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 7-июлдаги 30-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 13-майдаги 01/00-26/00-183 xdfu-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумларга уларнинг иш ҳақидан ижтимоий солиқ тўлаш маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ давридаги меҳнат фаолиятини уларнинг иш стажига киритиш имконини бериб, уларга пенсия олиш ҳуқуқини беради, шунингдек, маҳкумларнинг меҳнат таътиллари ва меҳнатга лаёқатсизлик варақалари учун ҳақ тўлаш имкониятини яратиб, Ўзбекистон Республикаси жазони ижро этиш тизимида маҳкумларнинг моддий ва ижтимоий таъминотини ошириш имконини яратган;
Ўзбекистон пенитенциар тизимини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модель асосида маҳкумларнинг тоифалари бўйича ўртача йиллик сони, ўртача ойлик иш ҳақи, иш ҳақи фонди ва ижтимоий солиқ суммасининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024-йил 13-майдаги 01/00-26/00-183 xdfu-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда маҳкумлар томонидан ижтимоий солиқнинг 25 фоизи тўланганда 2030 йилги республика давлат бюджетига жами 62 691,5 миллион сўм қўшилиши мумкинлигини баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish