Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Сардор Фармон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхона молиявий сиёсатини амалга ошириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1912.
Илмий раҳбар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умид Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхона молиявий сиёсатини амалга ошириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тасвиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «корхона молиявий сиёсати» тушунчаси корхона молиявий ресурсларини шакллантириш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишга йўналтирилган бошқариш усулларининг мажмуи сифатида асосий ва қўшимча самарадорлик кўрсаткичларига тизимлаштирилган баҳолаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
корхона солиқ мажбуриятларини режалаштириш ва самарали бошқаришда корпоратив солиқ маданияти ва солиқ аҳлоқи тамойилларига асосланган, натижага йўналтирилган рағбатлантириш тизимини қўллаш таклифи ишлаб чиқилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар молиявий-иқтисодий жараёни алгоритми акциядорлик жамиятларидаги алоҳида мустақил амал қилувчи молиявий лойиҳалар учун махсус молиявий сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш талабига кўра такомиллаштирилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖ корхонаси молиявий сиёсатида инновасион фаолликни солиқ самарасини баҳолашнинг эконометрик моделлари асосида 2030-йилга қадар асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхона молиявий сиёсатини амалга ошириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тасвиялар асосида:
корхона солиқ мажбуриятларини режалаштириш ва самарали бошқаришда корпоратив солиқ маданияти ва солиқ аҳлоқи тамойилларига асосланган, натижага йўналтирилган рағбатлантириш тизимини қўллаш таклифи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023-йил 4-апрелдаги №19-1-935-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг солиқ мажбуриятлари юзасидан тўлов интизомига риоя этиши даражаси ўтган йилдагига нисбатан 2021-йилда 6,4 фоизга, 2022-йилда эса 4,3 фоизга ўсган ва тегишли тарзда 2021-2022-йилларда солиқлар бўйича жарима, пеня ва устамалар камайиши ҳисобига корхона ихтиёрида 1,28 млрд.сўм маблағ тежаб қолиниши имкони яратилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар молиявий-иқтисодий жараёни алгоритмини акциядорлик жамиятларидаги алоҳида мустақил амал қилувчи молиявий лойиҳалар учун махсус молиявий сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш талабига кўра такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023-йил 4-апрелдаги №19-1-935-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-йил якунларига кўра, амалда ижро этилаётган ва умумий ҳажми 721,5 млрд. сўмдан иборат инвестисион лойиҳалар бўйича асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун тўланиши лозим бўлган 18,4 млрд. сўмлик харажатларни корхона ихтиёрида қолдириш имкони яратилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖ корхонаси молиявий сиёсатида инновасион фаолликни солиқ самарасини баҳолашнинг эконометрик моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган асосий прогноз кўрсаткичлари «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023-йил 4-апрелдаги №19-1-935-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзкимёсаноат» АЖ корхонаси молиявий сиёсатида инновасион фаолликни солиқ самарасини баҳолашнинг эконометрик моделлари асосида узоқ муддатли истиқболдаги кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда уларни корхона фаолиятининг бошқа параметрлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish