Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарабеков Хасан Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu924.
Илмий раҳбар: Азизов Элбек Усмонжонович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
секторлар раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган саккиз тоифадаги оилалар жамланма рўйхатини белгиланган масъул идоралардан маълумотлар олиш асосида шакллантириш ҳамда уч кундан ошмаган муддатда жамланма рўйхатидаги оилаларнинг муаммоларини кўриб чиқилишини ташкил қилиш зарурати асосланган;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга уларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш кўрсатилган рўйхат (ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар)ни фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш тартибини ёʻлга қўйиш зарурлиги исботланган;
секторларга бириктирилган давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилган ишларни баҳолаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида бошқа секторлар билан ҳамкорликни таъминлаш ички ишлар органларининг секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаларининг функсияси эканлиги асосланган;
ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш, муаммоли масалалар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, шунингдек, ҳал этилишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш, тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун самарадор таклифлар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
секторлар раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган саккиз тоифадаги оилалар жамланма рўйхатини белгиланган масъул идоралардан маълумотлар олиш асосида шакллантириш ҳамда 3 кундан ошмаган муддатда жамланма рўйхатидаги оилаларнинг муаммоларини кўриб чиқилишини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-Илова билан тасдиқланган “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 21-сентябрдаги 12/21-68-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органларининг секторлардаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга уларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш кўрсатилган рўйхат (ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар)ни фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш тартибини ёʻлга қўйишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-Илова билан тасдиқланган “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 15 “а”-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 21-сентябрдаги 12/21-68-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши, ички ишлар органларининг секторидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш имконини яратган;
секторларга бириктирилган давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилган ишларни ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида бошқа секторлар билан ҳамкорликни таъминлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021-йил 27-февралдаги 64-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Низомнинг 5-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг 2022-йил 29-сентябрдаги 6/1722-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши секторлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ҳамда самарали бошқарилишига имкон яратган;
ички ишлар органларининг секторлардаги фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш, муаммоли масалалар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, шунингдек, ҳал этилишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш, тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун амалий таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021-йил 27-февралдаги 64-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Низомнинг 2-боби “а” бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг 2022-йил 29-сентябрдаги 6/1722-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида секторлардаги фаолияти самарадорлигининг оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish