Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Зулфия Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Болалар ҳуқуқларининг оилавий-ҳуқуқий кафолатларини такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu937.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Самарходжаев Батир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Джолдасова Сахибжамол Джалгасовна, юридик фанлар доктори, доцент; Баратов Миродил Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар ҳуқуқларининг оилавий-ҳуқуқий кафолатларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ФҲДЁ органи томонидан оталикни белгилаш рад этилганда, ўз оталигини тан олган шахс маъмурий судга шикоят бериши мумкинлиги ва бу эса ўз навбатида боланинг насл-насабини белгилашга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмини кучайтириши асослантирилган;
фарзандликка олувчилар бўла олмайдиган шахслар жумласига оилага ва ёшларга қарши жиноят содир этганлар кириши ва бу ўз навбатида болалар тарбиясини тўғри йўлга қўйишнинг муҳим омили эканлиги асосланган;
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аниқ терминларни ишлаб чиқиш ва уларни тўғри талқин этиш заруратидан келиб чиқиб “ногиронлиги бўлган болалар (бола)” терминининг таърифи ишлаб чиқилиб, қонунчилик даражасида белгиланиши асослантирилган;
ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр) агар ўртадаги ногиронлиги бўлган болани 18 ёшгача парваришлашни амалга оширган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ФҲДЁ органи оталикни белгилаш рад этганда, ўз оталигини тан олган шахс томонидан маъмурий судга шикоят берилиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 5-сонли қарори 2-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 13-сентябрдаги 11-14-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф оталикни белгилаш тизимини аниқлаштиришга хизмат қилган;
оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятларни содир этган шахслар фарзандликка олувчи бўлишлари мумкин эмаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 13-бандининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 13-сентябрдаги 11-14-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фарзандликка олувчилар доирасини қатъий белгилашга замин яратган;
ногиронлиги бўлган болалар(бола) тушунчасига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 17-майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-770-сон Қонунининг 23-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2023-йил 19-сентябрдаги 28-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган боланинг ҳуқуқий мақомини аниқлаштиришга хизмат қилган;
ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан И гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган эр ёки хотин алимент олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 17-майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-770-сон Қонунининг 17-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2023-йил 19-сентябрдаги 28-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган эр ёки хотиннинг алимент олиш ҳуқуқини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish