Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоумарова Мунира Курбановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи “Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати”, 12.00.07–Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu693.
Илмий раҳбар: Джураев Ихтиер Бахтиярович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор; Давлетов Валишер Ҳакимжанович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкиллаштириш, унинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини оширишда инновацион технологияларни қўллаш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпогʻистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссияларининг фаолияти ислоҳ этилиб, улар тегишинча Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, болалар масалалари бўйича Қорақалпогʻистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) комиссиялари этиб қайта ташкил этиши асослантирилган;
республика олий таълим муассасаларида Аксилкоррупсия коворкинг марказлари фаолиятини йўлга қўйиш лозимлиги асослантирилган;
жиноят ишларини судга қадар ва суд ишини юритиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи қонунларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга оид бошқа қоидалар белгиланиши мумкинлиги асослантирилган;
давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг ва мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани белгиланган шаклини ўзининг расмий веб-саҳифасида жойлаштириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини илмий тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
“Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси”ни “Болалар масалалари бўйича комиссиялар”ига алмаштириш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги Қонунининг 8-моддаси 3- ва 4-қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш ва қўмитасининг 2024-йил 31-январдаги 000168-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши миллий ва хорижий амалиёт асосида амалга оширилиши назарда тутилган чораларнинг аниқ мақсадга йўналтирилишига хизмат қилган;
республика олий таълим муассасаларида Аксилкоррупсия коворкинг марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги ПҚ-300-сон қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023-йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 89-мақсад, 25-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 23/23-1212-сон далолатомаси). Мазкур таклиф П2П (тенгдош тенгдошга) тамойили асосида ёшларни коррупсияга қарши муросасиз муносабатда тарбиялаш имкониятини яратишга хизмат қилган;
жиноят ишларини судга қадар ва суд ишини юритиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи қонунларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга оид бошқа қоидалар белгиланиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 25-октябрдаги 2584-ИВ-сон қарори билан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2023-йил 1-июн кунидаги қирқ биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Манфаатлар тўқнашуви тўгʻрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 31-январдаги 04/2-09/14-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишларини судга қадар ва суд ишини юритишда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва суд жараёнининг адолатлилигини та'минлашга хизмат қилган;
давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг ва мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани белгиланган шаклини ўзининг расмий веб-саҳифасида жойлаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 25-октябрдаги 2584-ИВ-сон қарори билан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2023-йил 1-июн кунидаги қирқ биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Манфаатлар тўқнашуви тўгʻрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси 3-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 31-январдаги 04/2-09/14-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Прокуратура органларининг прокурор назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш билан боғлиқ муносабатларни самарали тартибга солишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish