Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаралиев Максуд Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Магнитланган нейтрон юлдузлари энергетикаси ва электродинамикаси”, 01.03.01-Астрономия  ва 01.03.02-Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2024.2.PhD/FM968.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти  ҳамда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли илмий кенгаш
Илмий раҳбарлар: ф.-м.ф.д., акад. Ахмедов Бобомурот Жўраевич, ф.-м.ф.д. Райимбаев Джавланбек Раджапбаевич
Расмий оппонентлар: Мардонов Шуҳрат Нумонжонович, физика-математика фанлари доктори, (ЎзР ФА Астрономия институти, бош илмий ходими); Тўраев Юнус Шавкатович, физика-математика фанлари бўйича PhD (Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот Технологиялар Университети Ургач филиали "Табиий фанлар" кафедраси доц.в.б.).
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади магнитланган нейтрон юлдузлар атрофидаги вакуум ва плазма магнитосферасида содир бўладиган энергетик жараёнларини турли гравитация назариялари доирасида ривожлантириш ва уларни кузатувдаги астрофизик объектларга қўллаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор бран параметрини инобатга олган ҳолда айланувчи магнитланган нейтрон юлдуз яқинидаги тезлатувчи электр майдонлари ифодалари олинган;
илк бор танланган радио пулсарлар эргиланиш нурланиш ва тескари Комптон сочилиш нурланиш жараёнлари ўчиш чизиғи учун фазо-вақт деформацияси ва электромагнит олам параметрларининг юқори қийматлари топилган;
илк бор Роберцон-Бертотти олами фазо-вақтида айланувчи нейтрон юлдузлари вакуум магнит майдонлар учун Maxwell тенгламалари ва пласмали магнетосфераси учун Пуассон тенгламаларининг аналитик ечимлари олинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деформацияланган магнитланган айланувчи нейтрон юлдузнинг плазма магнитосфераси бўйича олинган натижалар, ҳусусан қисман нурланувчи пулсарлар ва тез радио чақнашларига тадбиғи, Чехия Республикаси Опава шаҳридаги Силезия Университетининг Физика институти ҳузуридаги Назарий физика ва астрофизика маркази  тадқиқотчилари томонидан нейтрон юлдузлар атрофида динамик жараёнларга қўлланилди ва нейтрон юлдузлари атрофида зарядли пласманинг динамикасини рақамли симуляция қилиш ҳамда деформация натижасида ҳосил бўладиган қвазидаврий тебраниш частоталар силжишлари топилди. Натижалар 2023 йил, Америка физика жамиятининг Physical Review D журнали 108 сони 10 мақоласида чоп этилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish