Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Эркин Иноятовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID–19 нинг турли оғирлик даражаларида риносинусит кечишининг клинико-иммунологик хусусиятлари», 14.00.04 - Оториноларингология ва 14.00.36 – Аллергология ва иммунология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2666.
Илмий раҳбарлар: Шайхова Холида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаходжаева Дилором Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Полевщиков Александр Витальвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Арифов Сайфутдин Сайидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат тиббий малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беморларнинг ушбу гурухини  бошқаришга индивидуал ёндашувни асослаш учун COVID-19 билан касалланган  хизматчиларда риносинусит даврининг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туғма иммунитет параметрлари (киллер фаоллиги ва ўткир фазали оқсиллар) ва цитокин ҳолати (яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар даражаси) COVID-19 фонида риносинуситнинг клиник даври билан боғлиқлигини аникланган;
COVID-19 беморлари учун цитокин ҳолатида ИЛ-1, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 каби цитокин даражасини таҳлил қилиш ва туғма иммунитетни ўрганиш яллиғланиш реакциялари даражасини баҳолаш, мумкин бўлган салбий натижаларни башорат қилиш ва янада мақсадли даволаш ёндашувларини ишлаб чиқиш имконини асосланган;
илк бор касалликнинг дастлабки босқичларида моноклонал антитаналарни кўллаганда,  касалликнинг клиник белгиларининг йуқлиги ёки йуқолишига, яллиғланишга қарши цитокинларнинг (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8) сезиларли даражада пасайиши, шунингдек, қонда ферритин, Д-димер, CРО нинг пасайишини аникланган;
COVID–19 нинг турли оғирлик даражаларида риносинусит билан касалланган беморларни бошқаришга индивидуал ёндашув алгоритми ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 04 майдаги №2-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор туғма иммунитет параметрлари (киллер фаоллиги ва ўткир фазали оқсиллар) ва цитокин ҳолати (яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар даражаси) COVID-19 фонида риносинуситнинг клиник даври билан боғлиқлиги кўрсатилди; олинган тадкикот натижалари Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара Қўшинлари харбий госпиталида ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий харбий клиник госпиталида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: риносинусити мавжуд COVID-19 беморларда кондаги биомаркерлар микдорини динамик кузатувини амалга ошириш ва мониторинги COVID-19 нинг ножўя оқибатлари ва асоратли кечишини олдини олишга хизмат қилади. Бу эса ўлим ва ногиронликни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилаётган методологиянинг иқтисодий  самарадорлиги  COVID-19 нинг авж олиши ва асоратли кечишини олдини олишга, шунингдек стационар шароитда даволаниш кунларини қисқартириш хисобига 545000 сўмгача минималлаштиришга асосланади. Ишлаб чикарилган методологияни жорий этишда даволаш харажатларини камайтириш ва ёток кунлари сонини камайтириш оркали иктисодий тежамкорлик таъминланди. Хулоса: COVID-19 фонида риносинусит  билан огриган беморларда ташхислаш ва даволаш жараёнида қондаги биомаркерлар миқдорини динамик кузатувини амалга ошириш тартиби, касаллик авж олиши ва огир асоратларни олдини олиш чора тадбирлар курсатади ва даволаш самарадорлигини бир неча карра ортишига ва стационарда булиш вактини кискаришига эришилганлиги – ҳаражатни давлат бюджетидан 545 000 сўмгача тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 беморлари учун цитокин ҳолатида ИЛ-1, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 каби цитокин даражасини таҳлил қилиш ва туғма иммунитетни ўрганиш яллиғланиш реакциялари даражасини баҳолаш, мумкин бўлган салбий натижаларни башорат қилиш ва янада мақсадли даволаш ёндашувларини ишлаб чиқиш имконини беради; олинган тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара Қўшинлари харбий госпиталида ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қондаги бу цитокинлар микдорини назорати асосида беморларга асоратларни кескин пасайтиришга ўлим ва ногиронликни олдини олишга эришилди. Беморларни даволаш кунларини камайтириш оркали уларнинг ва қариндошларининг руҳий холатига ижобий таъсир кўрсатилинди. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф килинган диагностика ва даволаш усулини қўллаш натижасида сарф –харажатлар камаяди ва юкори иктисодий самарадорлик таъминланади. Давлат даражасида эса узок муддатга ўрин-кун бандлиги камайтирилади. Хулоса: COVID-19 фонида риносинусит  билан оғриган  беморларни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ва бошқа касалликларни келиб чиқиши, олдини олинади ва харажатларни 700 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учунчи илмий янгилик: касалликнинг дастлабки босқичларида моноклонал антитаналарни кўллаганда,  касалликнинг клиник белгиларининг йуқлиги ёки йуқолишига, яллиғланишга қарши цитокинларнинг (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ИЛ-8) сезиларли даражада пасайиши, шунингдек, қонда ферритин, Д-димер, CРО нинг пасайиши тенденцияси намоён бўлди; олинган тадкикот натижалари Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара Қўшинлари харбий госпиталида ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий харбий клиник госпиталида амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қўлланилган даволаш усули орқали беморлар клиник жихатдан тезрок согайишига сабаб бўлди ва ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинди. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф килинган даволаш усулини қўллаш натижасида касалликнинг авж олиши ва асоратли кечиши олди олинди, стациоарда даволаниш кунлари кискартириш хисобига ёток ва нархи 700000 сўмга камайтириш оркали юкори иктисодий самарадорлик таъминланди. Хулоса: даволаш жараёнида асосий гурух вакилларига моноклониал антитаналарни қўллаш даволаш кунларини кескин кискартиришга эришилди.
туртинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясининг иммунитет тизимининг ҳолатига таъсири ҳақидаги мавжуд булган назарий ғоялар сезиларли даражада тўлдирилди ва кенгайтирилди, яъни туғма иммунитет параметрлари ва цитокин ҳолати реакцияларининг хусусиятлари, касалликнинг оғирлигига қараб касалликнинг ривожланиши билан боғлиқ коморбид касалликларнинг оғирлиги ва мавжудлиги исботланди. COVID-19 фонида риносинусит билан касалланган беморларни бошқаришга индивидуал ёндашув алгоритми ишлаб чиқилди. Олинган тадкикот натижалари Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара Қўшинлари харбий госпиталида ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий харбий клиник госпиталида амалиётига жорий этилди. Хулоса:. COVID-19 фонида риносинусит билан касалланган беморларни даволаш ва бошқариш алгоритмни ишлаб чиқилди. Коронавирус инфекциясининг иммунитет тизимининг ҳолатига таъсири исботланди, туғма иммунитет параметрлари ва цитокин ҳолати реакцияларининг хусусиятлари касалликнинг оғирлигига қараб оғирлиги ва мавжудлиги аниқланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish