Содиқова Шоҳида Мирзааҳмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейларнинг физика соҳасига тегишли махсус курсларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий қилиш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped513.
Илмий раҳбар: Отажонов Шавкат, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: физикани чуқурлаштириб ўқитиладиган академик лицейларда “Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” махсус курсни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физикани чуқурлаштириб ўқитиладиган академик лицей ўқувчиларининг ижодий мотивацияси, фанга оид умумий компетенцияларини шакллантириш, илмий, тавсифий аспектлар асосида фан ва ишлаб чиқариш уйғунлашувини таъминлашга йўналтирилган “Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” махсус курси мазмуни ишлаб чиқилган;
физикани чуқурлаштириб ўқитишнинг педагогик тайёргарлик босқичларига оид методик ёндашувлар намойиш тажрибаларни яратиш ва ўтказиш, дидактик материалларни тайёрлаш ва фойдаланишдаги табиий ҳамда виртуал муҳит шаклларини ўзаро интеграциялашуви имкониятларига асосланиб тизимлаштирилган;
махсус курсни ўқитиш методикаси ўқувчилар фаоллашувига қаратилган ахборот-таълим муҳитида компетенциявий ёндашувга кўра мультимедияли электрон қўлланма, видеолавҳаларни лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими учун лазер технологияларини ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “Физика ва астрономия фанларидаги замонавий ёндашувлар ва инновациялар” ўқув модули тузилмаси ва ўқув методик таъминоти ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Академик лицейларнинг физика соҳасига тегишли махсус курсларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
физикани чуқурлаштириб ўқитиладиган академик лицей ўқувчиларининг ижодий мотивациясини ҳамда фанга оид умумий компетенцияларини шакллантириш, намойиш тажрибалар ўтказиш, дидактик материаллардан фойдаланишга оид таклифлари асосида “Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” номли ўқув қўлланма яратилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 февралдаги 89-03-594-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма академик лицейларнинг ўқув-методик таъминотини бойишига ва ўқувчиларда ҳозирги замон физикасининг долзарб йўналишлари бўйича назарий билим ва тафаккур ҳамда амалий кўникма ва малакалар, умумий ва таянч компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
лазер технологиялари билан боғлиқ замонавий касбий компетентлигини шакллантириш, инновацион таълим технологияларига оид таклифлари асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) марказида академик лицейлар педагог кадрлари малакасини ошириш курси ўқув режасининг мутахассислик фанлар блокидаги “Физика ва астрономия фанларидаги замонавий ёндашувлар ва инновациялар” ва танлов ўқув модули мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 июндаги 89-03-2312-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув модулнинг жорий этилиши ўқув дастур ҳамда ўқув-методик мажмуасини яратишга ва академик лицей педагог кадрларнинг касбий компетентлилик даражасини оширишга хизмат қилган;
махсус курсни ўқитишда ахборот-таълим муҳити, мультимедияли электрон қўлланмалар, видеолавҳаларни лойиҳалашга оид таклифлари асосида ишлаб чиқилган ўқув ресурслари ва воситаларидан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва ихтисослашган мактабларида “Физика” фанини ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 февралдаги 89-03-594-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув ресурслари ва воситалари ўқувчиларда ўқув фаоллигини, тадқиқотчилик, ижодийлик, амалий кўникма ва малакаларни, ўз-ўзини ривожлантириш компетентлиги ва таълим самарадорлигини ошишига ҳамда олий таълим муассасаси билан узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга хизмат қилган.