Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова  Камола Ахинжановнанинг
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кимё корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ташкил этишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.1.PhD/Iqt320.
Илмий раҳбари: Касимова Фатима  Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари доктори доцент,.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акрамов  Тохир Абирахманович , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Юлдашева Саодат Арислановна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат теҳника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ташкил этишни  такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноатида мижозга йўналтирилганлик, инновациялар, барқарор ривожланиш, рақамлаштириш тамойилларини ўз ичига олувчи янги маркетинг парадигмаси талаблари асосида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, қидирув ва ахборот тизимини шакллантиришда тармоқдаги юқори рақобат, технологияларнинг мураккаблиги, мижозлар эҳтиёжларининг ўзига хос хусусиятлари асосланган;
кимё саноати корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ташкил этишда тармоқ бошқаруви таркибидаги маркетинг бўлими фаолияти билан бир қаторда товар ва хизматларни сотишнинг алоҳида жараёнларига ихтисослашган ташқи маркетинг хизмати тузилмаларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
“Махам-Чирчиқ” АЖда маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш модели харидорларнинг кимё маҳсулотларни сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилишга таъсир этувчи рақамли муҳит омиллари, рақамли усул ва воситаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
“Махам-Чирчиқ” АЖ маркетинг фаолиятининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2024-2028 йилларда корхона фаолияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё саноати корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
кимё саноатида мижозга йўналтирилганлик, инновациялар, барқарор ривожланиш, рақамлаштириш тамойилларини ўз ичига олувчи янги маркетинг парадигмаси талаблари асосида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, қидирув ва ахборот тизимини шакллантиришда тармоқдаги юқори рақобат, технологияларнинг мураккаблиги, мижозлар эҳтиёжларининг ўзига хос хусусиятларидан фойдаланиш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Махам-Чирчиқ» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил 14 майдаги 03-1538 -сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши «Махам-Чирчиқ» АЖ амалий фаолиятида янги маркетинг парадигмасини қўллаш бўйича таклифлар асосида ассортиментни оширишга хизмат қилиб, бу ўз навбатида корхонанинг экспорт салоҳиятини 2023 йилда 3 фоизга ошириш имконини берган;
кимё саноати корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ташкил этишда тармоқ бошқаруви таркибидаги маркетинг бўлими фаолияти билан бир қаторда товар ва хизматларни сотишнинг алоҳида жараёнларига ихтисослашган ташқи маркетинг хизмати тузилмаларидан фойдаланиш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Махам-Чирчиқ» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил 14 майдаги 03-1538 -сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши маркетинг тадқиқотлари самарадорлигини баҳолаш бўйича маркетинг ахборотлари тўплаш услубияти таклифи 2023 йилда корхона фаолиятини ривожлантиришни 5 фоиз ошириш имконини берган;
“Махам-Чирчиқ” АЖда маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш модели харидорларнинг кимё маҳсулотларни сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилишга таъсир этувчи рақамли муҳит омиллари, рақамли усул ва воситаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Махам-Чирчиқ» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил 14 майдаги 03-1538 -сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши кимё саноатида мижозларга йўналтирилган технология асосида шакллантирилган рақамли маркетинг моделидан фойдаланиш ҳамда маркетинг тадқиқотлари учун қайта ишланадиган маълумотларни 4,8 фоизга, фойда ҳажмини 2,8 ошириш имконини берган;
“Махам-Чирчиқ” АЖ маркетинг фаолиятининг кўп омилли эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2024-2028 йилларда корхона фаолияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Махам-Чирчиқ» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил 14 майдаги » 03-1538 -сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши сотилган маҳсулотлардан ялпи тушум прогнозини ҳисоблаб чиқиш ва 2028 йилга келиб корхонанинг иқтисодий самарадорлигини 4,107 трлн. сўмга ошириш, 2023 йилга нисбатан кўрсаткичларни 3,79 марта ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish