Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Хурият Каримбердиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий юксалиш жараёнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-ахлоқий муоммолари”, 09.00.02-Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика)(фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fal123.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Талапов Баҳриддин Алижонович, фалсафа фанлари доктори,  профессор; Агзамходжаева Саида Собитхоновна, фалсафа фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат санъат ва маданият институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-ахлоқий муаммоларини олдини олиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий юксалиш даврида ёшлар онгида Ватан, ватанпарварлик, миллий ғурур феноменлари ўртасидаги ҳодисаларнинг детерминистик моҳияти ва инсон экзистенсиал борлиғи моҳиятини белгиловчи миллий, умуминсоний, ахлоқий туйғулари фалсафий асосланган;
ёшларда ватанпарварлик руҳини юксалтирувчи миллий ғурурга хос алтруизм, қаҳрамонлик, жасорат тушунчаларининг ахлоқий характери, воқейликдаги коммуникатив, гносеологик, аксиологик функсияларини ривожлантириш тенденсияси далилланган;
ёшларда ватанпарварлик ривожланиши билан боғлиқ диалектик, синергетик қонуниятларни маданий тушунишга асосланган ахлоқий, сиёсий, ижтимоий жараёнларнинг потенсиал имконияти аниқланган;
ёшларда ватанпарварлик ҳиссининг сўнишига таъсир қилувчи космополитизм, старизм, вандализм, аморализм ғояларига қарши курашиш, уларнинг ижтимоий онгдаги маънавий-ахлоқий, фалсафий-акмеологик хусусиятларини диалектик алоқадорлиги очиб берилган;
ёшларда маънавий-ахлоқий дунёқарашни юксалтиришга алоқадор ватанпарварликни мустаҳкамловчи прагматик, рационал, конструктив ёндашувлар ва уларни сўндирувчи маргинал, девиант, норасионал омилларнинг намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ахлоқий муаммоларни тадқиқ қилиш билан богʻлиқ илмий натижалар асосида:
миллий юксалиш даврида ёшлар онгида Ватан, ватанпарварлик, миллий ғурур феноменлари ўртасидаги ҳодисаларнинг детерминистик моҳияти ва инсон экзистенсиал борлиғи моҳиятини белгиловчи миллий, умуминсоний, ахлоқий туйғулари фалсафий асосланганлигига доир илмий-назарий хулосалар ва методологик тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетининг 2019-2020-йилларда бажарилган “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги КА-3-007 рақамли амалий тадқиқот лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 25-мартдаги 04/11-1567-сон маълумотномаси). Натижада, миллий юксалиш жараёнида ёшларнинг жамиятда ватанпарвар бўлишига, уларнинг маънавий онгида миллий ғурур, ахлоқий туйғулари юксалишига ва такомиллашишига хизмат қилган;
ёшларда ватанпарварлик руҳини юксалтирувчи миллий ғурурга хос алтруизм, қаҳрамонлик, жасорат тушунчаларининг ахлоқий характери, воқейликдаги коммуникатив, гносеологик, аксиологик функсияларини ривожлантириш тенденсияси далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусидаги 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 22-майдаги 196-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродавийлик, меҳр оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнацеварлик таянч фазилатлари мазмун-моҳиятини ёшлар онги ва қалбига сингдиришга хизмат қилган;
ёшларда ватанпарварлик ривожланиши билан боғлиқ диалектик, синергетик қонуниятларни маданий тушунишга асосланган ахлоқий, сиёсий, ижтимоий жараёнларнинг потенсиал имконияти аниқланганлигига оид таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “2019-2025-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикаси ёшларида миллатлараро маданият бағрикенглик маданиятини ривожлантириш” консепсияси ва “Ёшларда миллатлараро маданиятни ривожлантиришнинг 2030-йилгача мўлжалланган стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2023-йил 22-майдаги 2-10-21-1353-сон маълумотномаси). Натижада ватанпарварлик тушунчасининг ёшлар онгида фалсафий қонуниятлар асосида синергитик ривожланишига, жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида замонавий қарашлар асосида мустаҳкамланишига хизмат қилган;
ёшларда ватанпарварлик ҳиссининг сўнишига таъсир қилувчи космополитизм, старизм, вандализм, аморализм ғояларига қарши курашиш, уларнинг ижтимоий онгдаги маънавий-ахлоқий, фалсафий-акмеологик хусусиятларини диалектик алоқадорлиги очиб берилганлигига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти партия ташкилотининг 2023-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалга оширилаётган тадбирлар лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти партия ташкилотининг 2023-йил 2-июндаги 26-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг Ватанга ҳурмат, юртга садоқат туйғуларини оширишга, космополитизм, старизм, вандализм, аморализм каби ғоялардан огоҳлик билан яшашига хизмат қилган;
ёшларда маънавий-ахлоқий дунёқарашни юксалтиришга алоқадор ватанпарварликни мустаҳкамловчи прагматик, рационал, конструктив ёндашувлар ва уларни сўндирувчи маргинал, девиант, норасионал омилларнинг намоён бўлиши исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМРТК Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-майдаги 01-07/161-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда ватанпарварлик туйғусининг кучайишига, жамиятда ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга қарши миллий ғурур ва ахлоқий идеаллар орқали  курашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish