Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаев Бахтиёр Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақавий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда стратегик режалаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2811
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Одинаев Дилшод Шавкатович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақавий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда стратегик режалаштиришни қўллаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимни ривожлантиришнинг услубий ёндашувлари барқарор ривожланиш кўрсаткичлари билан узвий боғлиқ ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа жиҳатларни акс эттирувчи стратегик режалаштиришнинг турли тасниф мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлардаги мавжуд хомашё салоҳияти ва иқтисодий имкониятларга кўра стратегик режалаштириш дастаклари асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишни ўзига хос манфаатлари ҳамда рағбатлантириш воситаларининг мақбул таркибини шакллантириш орқали кучайтириш асосланган;
ҳудудларнинг салоҳият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришнинг устувор тарзда ривожланишини таъминловчи инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш орқали стратегик режалаштиришни такомиллаштириш асосланган;
инвестицион лойиҳалардан самарали фойдаланишда стратегик режалаштириш усул ва воситалари асосида йирик, ўрта ва кичик лойиҳаларга таснифлаш орқали ҳудудларнинг инновацион ривожланишини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақавий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда стратегик режалаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимни ривожлантиришнинг услубий ёндашувлари барқарор ривожланиш кўрсаткичлари билан узвий боғлиқ ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа жиҳатларни акс эттирувчи стратегик режалаштиришнинг турли тасниф мезонларини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон ‒ 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги № 05-32-1-01000-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимни ривожлантиришни стратегик режалаштиришнинг сифат ва миқдорий хусусиятларни акс этувчи услубий ёндашувлари ишлаб чиқилган;  
ҳудудлардаги мавжуд хомашё салоҳияти ва иқтисодий имкониятларга кўра стратегик режалаштириш дастаклари асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишни ўзига хос манфаатлари ҳамда рағбатлантириш воситаларининг мақбул таркибини шакллантириш орқали кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон ‒ 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги № 05-32-1-01000-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида минтақанинг кучли томонларидан фойдаланиш, ресурслар тақсимотини оптималлаштириш ва хатарларни камайтиришга эришилган;  
ҳудудларнинг салоҳият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришнинг устувор тарзда ривожланишини таъминловчи инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш орқали стратегик режалаштиришни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон ‒ 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги № 05-32-1-01000-сон маълумотномаси). Натижада инвестиция имкониятларини аниқлаш, бозор динамикасини баҳолаш, инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш имконияти яратилган;
инвестицион лойиҳалардан самарали фойдаланишда стратегик режалаштириш усул ва воситалари асосида йирик, ўрта ва кичик лойиҳаларга таснифлаш орқали ҳудудларнинг инновацион ривожланишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон ‒ 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги № 05-32-1-01000-сон маълумотномаси). Таклиф инвестицияларнинг асосий йўналишларини аниқлаш, ресурсларни тақсимлаш ва лойиҳаларни кетма-кетлигини осонлаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish