Sayt test rejimida ishlamoqda

Қaрaқулов Шaмсиддин Юлдaшовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобилсозлик саноати корхоналарида энергия истеъмолини меъёрлаштириш ва тежаш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2671.
Илмий раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Шухратович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим. Мирхонов Уткир Кахрамонвич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкeнт Давлат транспорт унивeрситeти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: автомобилсозлик саноати корхоналарининг энергия истеъмоли ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдорини таҳлил қилиш асосида, меъёрлаштириш ҳамда тежашга йўналтирилган услубларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобилсозлик саноати корхоналари технологик жараёнларида махсулотга сарф бўлувчи бирлик энергия миқдорини меъёрлаштириш услуби корхоналарнинг энергия баланслари, ишлаб чиқариш характери ва иш режимлари ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
энергия сарфларини меъёрлаш услубиётини амалга ошириш ва меъёрни ҳисоблаш аниқлигини оширишда ишлаб чиқариш маълумотлари базасига кирувчи ахборот маълумотларни ўз ичига олувчи дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш услуби такомиллаштирилган;
автомобилсозлик саноати корхоналарида меъёрларни  шакллантиришга имкон берадиган aсосий технологиялaрнинг номинaл ишлaш қуввaти вa юклaниш дaрaжaсини ҳисобга олувчи концептуал қоидалар энергияни меъёрлаштириш ва тежаш шартидан келиб чиқиб асосланган;
 энергия ташувчилар, хом ашё ва материаллар нарҳини, эксплуатация ҳаражатлари ва экологияга таъсирни комплекс равишда ҳисобга олувчи энерготежамкор технологиялар ва ускуналарни танлаш услуби техник-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Aвтомобилсозлик сaноaти корхонaлaридa энергия истеъмолини меъёрлaштириш вa тежaш бўйича олинган натижалар асосида:
автомобилсозлик саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган махсулотга сарф бўлувчи бирлик энергия миқдорини ҳисобга олган холда меъёрлаштириш услуби “Uzsungwoo” ва «O’z-chasys» қўшма корхоналарида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 22 июндаги 03-28-3695 сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотларнинг энергия сиғимини ва энергетик самарадорлик кўрсаткичларини назорат қилиш ҳамда бошқариш орқали корхонанинг энергетик самаpадopлиги 2 % га яхшиланган;
автомобилсозлик саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган махсулот турлари учун сарфланадиган энергетик кўрсаткичларни инобатга олиб яратилган алгоритми “Uzsungwoo” ва «O’z-chasys» қўшма корхоналарида жорий қилинган(Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 22 июндаги 03-28-3695 сон маълумотномаси). Натижада, сарфланадиган энергия сарфини 1,2 марта камайтириш имконини берган;
aвтомобилсозлик сaноaти корхонaлaридa ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун сарфланадиган умумий энергия ресурсларини математик моделлаштириш “Uzsungwoo” ва «O’z-chasys» қўшма корхоналарида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 22 июндаги 03-28-3695 сон маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 75 400 000 (етмиш беш миллион тўрт юз минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish