Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Мирзиё Миркамолович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқлим шароитларида қуёш панелларининг чиқиш характеристикалари ва деградация жараёнларини тадқиқ қилиш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.РhD/T2683  
Илмий раҳбар: Одамов Умарбай Оманович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар:
Захидов Ромэн Абдуллаевич - техника фанлари доктори, профессор, академик.
Иззатиллаев Жўрабек Олимжонович - техника фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқлим шароитида қуёш фото-электрстанцияларини эксплуатация қилиш даврида қуёш панелларининг чиқиш характеристикаларини ўзгаришини, ташқи ва ички омиллар таъсирида содир бўладиган деградация жараёнларини тадқиқ қилишдан иборат. (Фарғона водийси иқлими мисолида)
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагидан иборат:
қуёш фотоэлектрстанцияларида ишлаб чиқарилган электр энергия қувватларининг ўзгариш қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда, тармоққа узатиладиган қувватларни бошқариш режимларини оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
қуёш фотоэлектрстанцияларининг чиқиш параметрларига таъсир қилувчи  иқлим кўрсатгичларини эътиборга олиб, энергетик самарадорликни аниқловчи математик модели ишлаб чиқилган;
қуёш панелларининг реал иқлим шароитлари ва эксплуатация жараёнида вольт-ампер, вольт-қувват характеристикалари ва фойдали иш коэффициентлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда,  энергетик самарадорлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
қуёш панелининг чиқиш характеристикалари, деградация жараёнларини кечиши ва ишлаб чиқариш коэффициентларини аниқлаш асосида қуёш фотоэлектрстанцияларини самарали ишлашни баҳолашга имкон берувчи алгоритм яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Қуёш панелларини чиқиш характеристикалари ва деградация жараёнларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мавсумий иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қуёш фотоэлектр-станцияларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва уларни бошқариш режимлари оптималлаштириш бўйича тавсиялар “Наманган-Поп қуёш фотоэлектрстанцияси” га жорий этилди (“Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги “Ҳудудий электр тармоқлари”Акциядорлик жамиятиниг 2023 йил 13 сентябрдаги №01-03-42/948-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлиги йилига 138732,2 кВт соатга  ошган;
ташқи ва ички омиллар таъсирини ҳисобига олган ҳолда қуёш фотоэлектрстанцияларини чиқиш характеристикаларини яхшилаш ва уларда кечадиган  деградация жараёнларини олдини олиш бўйича тавсиялар жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги “Ҳудудий электр тармоқлари”Акциядорлик жамиятиниг 2023 йил 13 сентябрдаги №01-03-42/948-сонли маълумотномаси). Натижада  кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 62 429 400 (олтмиш икки миллион тўрт юз йигирма тўққиз минг тўрт юз) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish