Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдaшeв Aмиржoн Тoирoвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Аррали жиннинг самарадорлигини ошириш мақсадида энергия- ресурстежамкор аррали цилиндрни ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2708
Диссертация бажарилган муассаса номи: "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Рустам Шенникович, теxника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джамолов Рустам Камолидинович техника фанлари доктори, профессор, Шералиев Шерзод Эшмухаммад ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аррали жиннинг самарадорлигини оширишда энергия-ресурстежамкор қувурсимон валга эга бўлган аррали цилиндрни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини жинлашда тебранишни кескин камайтириш орқали иш унумдорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш билан энергия-ресурстежамкор технологияни барпо қиладиган қувурсимон вал конструкцияга эга бўлган аррали жин ишлаб чиқилган;
аррали цилиндр тебранишини пасайтириш ва эгилишини камайтириш учун цилиндрда юқори мустаҳкамликка эга бўлган қувурсимон вал қўлланилди ва валнинг муқобил инерция моменти ва критик тезликлари аниқланган;
цилиндрдаги арраларни колосникларга тегиб ишлашини кескин камайтириш билан электр энергия ва эҳтиёт қисмлар сарфини тежайдиган қувурсимон валдаги қувур қалинлигини, чап ва ўнг цапфаларни қувурга кириш масофасини хамда вални тебраниш амплитудасини муқобил параметрлари аниқланган;
иш унумдорлигини оширадиган, тола ва чигит сифатини яхшилаш билан энергия- ресурстежамкор технологияни йўлга қўядиган аррали цилиндридаги қувурсимон валнинг конструктив ва технологик параметрлари кўп омилли тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такомиллаштирилган 5ДП-130 русумли аррали жинга қувурсимон вални тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ишлаб чиқарилган пахтани аррали жинлаш ускунаси Фарғона вилояти «Фарғона спининг» МЧЖнинг пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2024 йил 26 мартидаги 03/22-139-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани жинлашда жиннинг иш унумдорлигини ўртача 46 kg/h га ва 65 kg/h га ошириш, электр энергия сарфини 6А ва 7А га тежаш, тола сифатини 0,08 (абс)% га ва 0,15 (абс)% га, чигит сифатини 0,06 (абс)%  дан 0,31 (абс)% га ошириш имкони яратилган. Натижада арраларни 168 соатгача ишлатилишида арра тишларининг баландлиги навлар бўйича 0,17 mm га ва 0,36 mm га сақлаб қолинган. Колосниклар ишчи қисми ён томонининг чуқурлиги 0,284 mm га ва 0,34 mm га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish