Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаев Жамшидин Хўжамбердиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил транспортида юкларни ташиш хизматларини кластер тамойили асосида ташкил этишни такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3765.
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллақулович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлар доктори, профессор; Кузиев Абдимурот Урокович, техника фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил транспортида юк ташиш хизматларини кластер тамойили асосида ташкил этиш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юкларни автомобил транспортида ташиш хизматларини ташкил этиш масаласининг математик модели кластер тамойили кўрсаткичларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
юкларни кластер талаблари асосида етказиб бериш масаласига истеъмолчиларни қоноатлантирадиган ҳажмларни аниқлаш имконини берадиган геометрик қоидаларни қўллаш учун назарий асослари шакллантирилган ва исботланган;
юкларни истеъмолчиларга рационал маршрутларда етказиб бериш масаласининг математик модели, автомобилнинг юк кўтарувчанлигидан самарали фойдаланиш талаби асосида, қўшимча чегаравий шарт киритилиши орқали такомиллаштирилган  ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беришда автомобил транспорти воситаларининг юк кўтарувчанлиги ва йўлдан фойдаланиш кўрсаткичларини рационаллаштириш мезонлари орқали самарадорликни баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. юкларни кластер талаблари асосида етказиб беришда геометрик қоидаларни қўллаш асосида истеъмолчиларни қоноатлантирадиган ҳажмларни аниқланиши Қарши шаҳрида жойлашган кўп тармоқли “ДАРМОН-ФАРМ” корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7161-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил транспорти воситаларида истеъмолчиларни қоноатлантирадиган ҳажмлар асосида буюртмаларни етказиб бериш имконияти яратилган;
автомобил транспорти воситаларида юкларни истеъмолчиларга рационал маршрутларда етказиб бериш масаласининг алгоритми Қарши шаҳрида жойлашган кўп тармоқли “ДАРМОН-ФАРМ” корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7161-сонли маълумотномаси). Натижада рационал маршрутларда етказиб бериш ҳисобига, ташиш масофаси 18 фоизга камайишига эришилган;
маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беришда автомобил транспорти воситаларининг юк кўтарувчанлиги ва йўлдан фойдаланиш кўрсаткичларини рационаллаштириш мезонлари орқали самарадорликни баҳолаш усули Қарши шаҳрида жойлашган кўп тармоқли “ДАРМОН-ФАРМ” корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги №4/7161-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил транспорти воситаларининг юк кўтарувчанлиги ва йўлдан фойдаланиш кўрсаткичларини рационаллаштириш орқали 2424158 сўм иқтисод бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish