Sayt test rejimida ishlamoqda

Сакиева Озода Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик саноат зоналари фаолиятининг иқтисодий-сататистик таҳлили ва уларни такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2941
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Курбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсубов Инъомжон Икрам ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуд кичик саноат зоналари асосий ривожланиш кўрсаткичларини моделлаштириш орқали унинг истиқболдаги ҳолати бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик саноат зоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожланиш даражасини баҳолаш мақсадида иқтисодий кўрсаткичлар тизими шакллантирилиб 5 баллик тизимида миллий рейтингини тузишда КСЗ ларни “фаол” (21≤РД≤30), “ўрта” (16≤РД≤20) ва “қолоқ” (РД≤15)  гуруҳларга ажратиш таклиф этилган;
ҳудудий КСЗ ларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлик коеффициентига кўра корхона маҳсулотларини кучсиз (0˂РК≤0.1), “ўрта” (0.1˂РК≤0.3), кучли (0.3˂РК≤0.5) ва ўта кучли  (0.5˂РКК˂1)  даражалар асосида баҳолаш таклиф этилган;
ҳудудий КСЗ лар жойлашув ўрнини маҳаллий ёки хорижий инвесторлар томонидан танлаш иерархик таҳлил усулидаги поғоналар таркиби ички поғона   киритиш орқали такомиллаштирилиб, Сурхондарё вилоятидаги КСЗ лар аввал туман миқёсида кейин вилоят миқёсида муҳимлик коеффициентлари (МК) асосида оптималлаштирилган;
ҳудуд миқёсида ва Республика миқёсида КСЗ лар ишлаб чиқариш ҳажмини аддитив ва мултипликатив боғланишини ифодаловчи адаптив моделлари асосида 2024-2025-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудий кичик саноат зоналари фаолияти ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик саноат зоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожланиш даражасини баҳолаш мақсадида иқтисодий кўрсаткичлар тизими шакллантирилиб 5 баллик тизимида миллий рейтингини тузиш ҳамда шу асосда КСЗ ларни “фаол” (21≤РД≤30), “ўрта” (16≤РД≤20) ва “қолоқ” (РД≤15)  гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 16- сентябрдаги “Сурхондарё вилояти ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-38-116-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январ 02-04/576-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида кичик саноат зоналарининг ҳолати ва ривожланиш динамикасини кузатиш,  статистик-таҳлил имкониятлари кенгайтирилган;
ҳудудий КСЗ ларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортбоплигини, яъни рақобатбардошлигини баҳолашда  Сурхондарё вилоятидаги КСЗ даги корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг рақобатбардошлик коеффициентига кўра корхона маҳсулотлари рақобатбардошлигини кучсиз (0˂РК≤0.1), “ўрта” (0.1˂РК≤0.3), кучли (0.3˂РК≤0.5) ва ўта кучли  (0.5˂РК˂1)даражалар асосида баҳолаш таклифидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 16 сентябрдаги “Сурхондарё вилоятиди ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-38-116-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январ 02-04/576-сон маълумотномаси). Бу услубиётни амалиётга қўллаш натижасида минтақавий ҳокимият органлари билан бирга КСЗ иштирокчилари учун рақобатбардош (импорт ўрнини босувчи, экспортбоп) маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган стратегия  ва тактикани ишлаб чиқиш учун  зарур бошқариш қарорларини тезда қабул қилиш имконини берган;
ҳудудий КСЗ лар жойлашув ўрнини маҳаллий ёки хорижий инвесторлар томонидан танлаш иерархик таҳлил усулидаги поғоналар таркиби ички поғона   киритиш орқали такомиллаштирилиб, Сурхондарё вилоятидаги КСЗ лар аввал туман миқёсида кейин вилоят миқёсида муҳимлик коеффициентлари (МК) асосида оптималлаштириш таклифидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 16- сентябрдаги “Сурхондарё вилоятиди ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-38-116-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январ 02-04/576-сон маълумотномаси). Бу услубиётни амалиётга қўллаш натижасида, бошқарув қарорларини қабул қилишда  тактик ўзгаришларни амалга оширишга, шунингдек, ҳудуд иқтисодий тизимини  фаоллаштиришга ёрдам берган;
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида КСЗ лар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг аддитив ва мултипликатив боғланишини ифодаловчи адаптив моделлари асосида 2024-2025-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 16-сентябрдаги “Сурхондарё вилоятиди ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-38-116-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январ 02-04/576-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят саноат маҳсулоти ҳажмини 2025-йилда 2022-йилга нисбатан 2,5 баробардан кўпроқ ошириш, вилоят кичик тадбиркорлик субектлари саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробардан кўпроқ ошириш ҳамда кичик саноат зоналари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини эса деярли 9 баробардан кўпроқ ошириш имкониятлари мавжудлиги аниқланган ҳамда кичик саноат зоналарининг келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish