Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилбеков Шахбозбек Шухратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1917.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Бахром Касимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдусаломова Нодира Баҳодировна, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида молиявий активлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 102 401/1 (112/1) - “Стационар пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари” ҳамда 102 401/2 (112/2) - “Амбулатор пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари” ишчи счётлари таклиф этилган;
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизматлардан тушган нақд пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 109 101 (120/1) “Стационар пуллик тиббий хизматлар бўйича нақд пул маблағлари” ҳамда 101 102 (120/2) - “Амбулатор пуллик тиббий хизматлар бўйича нақд пул маблағлари” ишчи счётлари таклиф этилган;
ҳисобот даври давомида тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг 75 фоизини ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш таклиф этилган;
муассасада пуллик тиббий хизматлар турлари ва улар билан боғлиқ нақд пул тушумлари ҳажмининг юқорилигини инобатга олиб кассадаги нақд пул маблағларини ҳар ўн беш кунда бир маротаба  инвентаризациядан ўтказиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 102 401/1 (112/1) - “Стационар пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари” ҳамда 102 401/2 (112/2) - “Амбулатор пуллик тиббий хизматлар бўйича пул маблағлари” ишчи счётлари таклифи Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси). Натижада марказ фаолият йўналишига мос тарзда стационар ва амбулатор тиббий хизматлардан тушган пул маблағларини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда таҳлилий ҳисоб ишларини юритиш имконияти яратилди.
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизматлардан тушган нақд пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 109 101 (120/1) - “Стационар пуллик тиббий хизматлар бўйича нақд пул маблағлари” ҳамда 101 102 - (120/2) “Амбулатор пуллик тиббий хизматлар бўйича нақд пул маблағлари” ишчи счётлари таклифи Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий этилган. Стационар ва амбулатор тиббий хизматлар кўрсатиш орқали кирим қилинадиган нақд пул маблағларини алоҳида ҳисобга олиш йўлга қўйилиб, нақд пул маблағлари бўйича жорий давр учун аналитик бухгалтерия ахборотларини шакллантириш имконияти яратилди.
ҳисобот даври давомида тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг 75 фоизини ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтиришга оид таклифи Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий этилган. Натижада, муассасада тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнида ўрнак кўрсатган ходимларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш имконияти яратилган;
муассасада пуллик тиббий хизматлар турлари ва улар билан боғлиқ нақд пул тушумлари ҳажмининг юқорилигини инобатга олиб кассадаги нақд пул маблағларини ҳар ўн беш кунда бир маротаба  инвентаризациядан ўтказиш таклифи Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий этилган. Натижада пуллик тиббий хизматлар кўрсатишдан кирим қилинадиган нақд пул маблағларининг ҳақиқатда амалга оширилган хизматлар билан боғлиқликда ҳужжатлаштирилиши, беморларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар даврийлиги билан мос ҳолда нақд пул маблағларини узлюксиз назорат қилиш имкониятини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish