Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Бунёд Ўткировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экотуризмни ривожлантиришнинг эконометрик моделлари (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2919
Илмий раҳбар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш самарадорлигини эконометрик баҳолаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик туризмнинг табиий муҳитга ғамхўрлик қилиш, унга меҳр-муҳаббатни тарбиялаш, муҳофаза қилиш ва кўпайтириш муҳимлигини англаш билан уйғунлаштирган ҳолда экотуризмнинг ўзаро боғланган элементлардан ташкил топган ташкилий тизим модели таклиф этилган;
Сурхондарё вилояти ҳудудларининг туризм фаолияти ҳавфини даромадлар, харажатлар ва ўзгарувчанлик коеффициенти орқали (0-0,1 - минимал хавф; 0,1–0,25 – молиявий хавф; 0,25-0,5 - қабул қилинадиган хавф; 0,5–0,75 – критик хавф; 0,75 - ҳалокатли хавф) мезонлар асосида баҳолаш таклиф этилган;
Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ривожлантириш, кенг оммага таништириш ҳамда туристларни жалб қилиш географиясини кенгайтириш мақсадида “Сурхон Тоурисм” мобил иловаси ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятига экотуризм бўйича ташриф буюрганлар сонини ўзгаришини учта ссенарий асосида 2024-2030-йилларгача прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш самарадорлигини эконометрик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экологик туризмнинг табиий муҳитга ғамхўрлик қилиш, унга меҳр-муҳаббатни тарбиялаш, муҳофаза қилиш ва кўпайтириш муҳимлигини англаш билан уйғунлаштирган ҳолда экотуризмнинг ўзаро боғланган элементлардан ташкил топган ташкилий тизим модели бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 29-январдаги “Сурхондарё вилоятида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 65-8-0-Қ/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январдаги 06-06/105-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Сурхондарё вилоятида 2020-2023-йилларда фаолият юритаётган экотуризм объектлари сонини 11,1 фоизга ва даромадни 21 фоизга оширишга эришилган;
Сурхондарё вилояти ҳудудларининг туризм фаолияти ҳавфини даромадлар, харажатлар ва ўзгарувчанлик коеффициенти орқали (0-0,1 - минимал хавф; 0,1–0,25 – молиявий хавф; 0,25-0,5 - қабул қилинадиган хавф; 0,5–0,75 – критик хавф; 0,75 - ҳалокатли хавф) мезонлар асосида баҳолаш натижалари бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 29-январдаги “Сурхондарё вилоятида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 65-8-0-Қ/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январдаги 06- 06/105-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликлар Сурхондарё ҳудудларининг туризм салоҳиятини баҳолаш имкониятини бериб, 2022-2023-йилларда ҳудудий туризм салоҳиятини қўшимча 15,2 фоизга оширишга имконият яратган;
Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ривожлантириш, кенг оммага таништириш ва энг асосийси туристларни жалб қилиш географиясини кенгайтириш мақсадида “Сурхон Тоурисм” мобил иловаси бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 29-январдаги “Сурхондарё вилоятида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 65-8-0-Қ/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январдаги 06-06/105-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимлиги томонида туризмни ривожлантириш дастурлари ижроси самарадорлигини амалда баҳолаш имконини берган;
Сурхондарё вилоятига экотуризм бўйича ташриф буюрганлар сонини ўзгаришини учта ссенарий асосида 2024-2030-йилларгача прогноз кўрсаткичлари бўйича аниқланган натижалари Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 29-январдаги “Сурхондарё вилоятида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 65-8-0-Қ/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 25-январдаги 06-06/105-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа асосида вилоятда туризм фаолиятини ривожлантириш ва ҳудудлараро рақобатбардошлигини шакллантириш бўйича стратегик режалар тузишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish