Sayt test rejimida ishlamoqda

Исақова Моҳинур Солижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Ўзбекистон туризмининг ривожланишида хотин-қизлар ҳунармандчилигининг ўрни (1991–2021-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1094
Илмий раҳбар: Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор;
Остонов Ойбек  Алиқулович тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йилларда Ўзбекистон туризмининг ривожланишида хотин-қизлар ҳунармандчилиги тармоқларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳунармандчилик  маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқариш маданий анъана усулларига асосланганлиги, қадимдан маҳаллаларда зардўзлик, каштачилик, гиламдўзлик, кулолчиликнинг ривожланиб, ҳунарманд сулолалар шаклланиб келганлиги ҳамда сулолавий мактаблар ўз анъаналари асосида тараққий этиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга асос бўлаётганлиги аниқланган;
миллий ипак матолардан тайёрланган, аёллар қўл меҳнати билан анъанавий усулда ўттиздан ортиқ иш жараёнида яратилиб, дастгоҳларда тўқилган адрас Ғарб дизайнерлари коллекцияларида намойиш этилиб, жаҳон модасига жиддий ва мустаҳкам ўринга эга бўлиб бораётганлиги далилланган;
эътиқодий қарашлар, урф-одатлар билан боғлиқ гиламлар хусусан, “қиз гилам,” “сангор”, “жулҳирс”, “гажарий”, “терма”, “тақир”, “оқ энли” каби гиламлардан ташқари республика  ҳудудларида арабий гиламлар, кигиз босиш, бўйра тўқиш саънати ҳануз аёллар қўл меҳнатига асосланиб яратилганлиги аниқланган;
Янги Ўзбекистонда тадбиркор-ҳунарманд, касаначи аёлларнинг қўл меҳнати наъмуналари, бўлган зардўз, шойи, кашта, гилам каби ҳунармандчилик маҳсулотлари қадимий безакларнинг сақланиб қолганлиги буюртмалар сонини ошишига имкон бераётганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ҳунармандчилик орқали туризмни ривожлантиришдаги иштирокига оид олинган натижалар асосида:
ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда маданий анъана усулларига асосланганлиги қадимдан маҳаллаларда зардўзлик, каштачилик, гиламдўзлик дўппидўзликнинг ривожланиб ҳунарманд сулолаларнинг шаклланиб келганлиги тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” каби кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-сентябрдаги 12-31/1486-сон маълумотномаси). Натижалар хотин-қизлар ҳунармандчилиги кенг жалб этишга қаратилган давлат сиёсатининг ижтимоий аҳамиятини оммага етказиш ва дастурларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
Миллий ипак матолардан тайёрланган, аёллар қўл меҳнати билан анъанавий усулда ўттиздан ортиқ иш жараёнида яратилиб,дастгоҳларда тўқилган адрас Ғарб дизайнерлари коллекцияларида намойиш этилиб, жаҳон модасида жиддий ва мустаҳкам ўринга эга бўлиб миллийликни сақлаб бораётганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай” каби кўрсатувлар ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТРК нинг 2022-йил 13-декабрдаги  06-28-2057- сон маълумотномаси). Бу томошабинларнинг Хотин-қизлар қўл меҳнатининг ички ва ташқи туризмни ривожлантиришдаги ўрни бўйича керакли маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган;  
Эътиқодий қарашлар,урф-одатлар билан боғлиқ гиламлар хусусан, “қиз гилам,” “сангор”, “жулҳирс”, “гажарий”, “терма”,  “тақир”, “оқ энли” каби гиламлардан ташқари республика  ҳудудларида арабий гиламлар, кигиз босиш, бўйра тўқиш саънати хануз аёллар қўл меҳнатига асосланиб яратилганлиги оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси  Маданият ва Туризм  вазирлигининг туризм соҳасига университетларни кенг жалб қилиш, янги иш ўрниларини ташкил этишда олиб борилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Маданият ва Туризм вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги 04-12-08-987-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар, хусусан, Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм сифатларини яхшилаш, миллий ҳунармадчилик ва халқаро туризм йўналишлари бўйича маълумотларни қўлга киритишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда тадбиркор-ҳунарманд, касаначи аёлларнинг яратган зардўз, шойи, кашта, гилам каби ҳунармандчилик маҳсулотлари қадимий безакларнинг сақланиб қолганлигига оид натижалардан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон хотин-қизларининг чеварчилик, каштачилик, гиламдўзлик, зардўзлик сингари касаначилик меҳнат шаклини бозор иқтисодиёти талабларига ва эркин рақобат муҳитига мослашувига доир таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2023-йил 28-феврал 02-01/182-сон маълумотномаси). Бу кенг жамоатчиликни хотин-қизлар тадбиркорлигига оид имтиёзлар бу борадаги янги ташаббуслардан хабардор бўлишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish