Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжақулова Феруза Рахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тараққиётининг юксалиш босқичида ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини шакллантириш”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fal426
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Муҳамадиев Нурмат Эргашевич, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тараққиётининг янги юксалиш босқичида ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини тўғри шакллантиришда уларнинг индивидуал-психологик, ёши ва жинси билан боғлиқ дифференциал хусусийатларини инобатга олиш бирламчи омил эканлиги мантиқий далилланган;
ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини ривожлантириш орқали уларнинг илм олишларидаги маънавий эркинлигини таъминлайдиган “ақлли мактаб” консепсийасини йаратиш ва уни амалга ошириш зарурийати бугунги жамиятнинг давр характерига адекват эканлиги фалсафий асосланган;
Ўзбекистонда йанги маънавий маконни йаратишда ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини юксалтириш билан боғлиқ маънавий қадрийатлар устуворлиги, ғойавий-мафкуравий тарбийа самарадорлигини ошиши, очиқлик ва хабардорлик каби конструктив омиллар мамлакатнинг барқарор динамик ўсиш тенденсийасига эга эканлиги асосланган;
ўқувчи ёшларда етакчилик қилувчи эмоционал, мотивацион ва индивидуал-типологик хусусийатлар миллий мафкуравий онгни юксалтиришда масъулийатлилик, меҳнацеварлик ва ташаббускорлик каби иродавий сифатлари билан ўзаро диалектик алоқадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон тараққиётининг юксалиш босқичида ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини шакллантиришнинг муаммо ва ечимларларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш асосида:
ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини тўғри шакллантиришда уларнинг индивидуал-психологик, ёши ва жинси билан боғлиқ дифференциал хусусийатларини инобатга олиш бирламчи омил эканлиги билан боғлиқ илмий хулосалар ва таклиф-тавсийалардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейнинг электрон каталогини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 2-июн 02-06-1798-сон маълумотномаси). Натижада, музей ашёлари ва коллекцийалари орқали ёш авлодга маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, илмий-тарбийавий  каби умуминсоний қадрийатларимизга нисбатан ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини ривожлантириш орқали уларнинг илм олишларидаги маънавий эркинлигини таъминлайдиган “ақлли мактаб” консепсийасини йаратиш ва уни амалга ошириш зарурийати бугунги жамиятнинг давр характерига адекват эканлигига оид илмий-назарий таклиф-тавсийалардан Навоий вилойатининг “Йанги Ўзбекистон-маърифатли жамийат” шиори остида “Маънавийат фестивали”ни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан чора тадбирлар дастурининг  1, 6, 33-бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавийат ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 25-майдаги 204-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда маʼнавий-маʼрифий ишларни тизимли ташкил этиш, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишда ва ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масʼулийат ҳиссини кучайтириш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбийалаш, китобхонлик маданийатини ривожлантириш, жойларда маʼнавий етук, истеʼдодли, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда йанги маънавий маконни йаратишда ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини юксалтириш билан боғлиқ маънавий қадрийатлар устуворлиги, ғойавий-мафкуравий тарбийа самарадорлигини ошиши, очиқлик ва хабардорлик каби конструктив омиллар мамлакатнинг барқарор динамик ўсиш тенденсийасига эга эканлиги асосланганлигига оид таклиф-тавсийалардан Маънавийат ва маърифат маркази Жиззах вилойати бўлими томонидан 2021-йилда бажарилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!” мавзусидаги 21-01-04 рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавийат ва маърифат маркази Жиззах вилойат бўлимининг 2023-йил 3-апрелдаги 01-45-сон маълумотномаси). Натижада, оиладаги ахлоқий-маънавий муҳитни йанада йахшилаш, маҳаллаларда йашовчи ўқувчи ёшларни ота ва онага нисбатан садоқатли бўлиш, маҳаллалардаги қизлар ва аёлларнинг ҳурмат иззатини жойига қўйиш борасида олиб борилаётган маънавий-мафкуравий тарғибот ва ташвиқот ишларини тизимли равишда йўлга қўйишга хизмат қилган;
ўқувчи ёшларда етакчилик қилувчи эмоционал, мотивацион ва индивидуал-типологик хусусийатлар миллий мафкуравий онгни юксалтиришда масъулийатлилик, меҳнацеварлик ва ташаббускорлик каби иродавий сифатлари билан ўзаро диалектик алоқадорлиги аниқланганлигига оид таклиф-тавсийалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавийат” теледастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 25-майдаги 04-36-817-сон маълумотномаси). Натижада, мавзу доирасидаги амалий чора-тадбирлар дастурларини такомиллаштиришга ва замонавий таълим-тарбийа тизимида ўқувчи ёшларнинг миллий мафкуравий онгини  шакллантириш механизмлари, мотив ва тамойилларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish