Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомиддинов Йўлдош Юсуббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдурауф Фитрат маънавий-фалсафий меросининг янгиланаётган Ўзбекистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fal619
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Каримов Сайимназар, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёсбек Бахромович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдурауф Фитрат тарихий - фалсафий меросини Янги Ўзбекистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлашувида Абдурауф Фитратнинг миллий ўзликни англаш, ижтимоий ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик каби маърифатпарварлик ғояларидаги толерантликка асосланган конструктив (бунёдкорлик) аҳамияти очиб берилган;
Абдурауф Фитратни Ватанга муҳаббат, илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш, комилликга интилиш каби маърифий-стратегик қарашларининг замон ва маконга хос позитивистик устуворлашуви бугунги замонавий ёшлар ахлоқий тарбиясида бирламчи омил эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Абдурауф Фитратнинг жамият барқарорлиги учун таълимни ислоҳ қилиш, ёшларни замонавий таълим ва маданиятга йўналтириш каби ғоялари жамият тараққиётини белгиловчи мафкура эканлиги илмий далилланган;
Абдурауф Фитратнинг “Оила”  ва “Мунозара” асарларида илгари сурилган миллатпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик, баркамол шахс тарбияси билан боғлиқ қарашлари ХХ аср жамият бошқаруви, давлатчилиги ва таълимдаги ислоҳотларнинг негизини ташкил этганлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдурауф Фитрат маърифатпарварлик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифлар асосида:
ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлашувида Абдурауф Фитратнинг миллий ўзликни англаш, ижтимоий ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик каби маърифатпарварлик ғояларидаги толерантликка асосланган конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг “2022-2023-йилларга қаратилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 7-июндаги 05/21-43-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш жамият тараққиётининг гарови эканлигини инобатга олган ҳолда асосланган дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Абдурауф Фитратни Ватанга муҳаббат, илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш, комилликга интилиш каби маърифий-стратегик қарашларининг замон ва маконга хос позитивистик устуворлашуви бугунги замонавий ёшлар ахлоқий тарбиясида бирламчи омил эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” номли энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 26-майдаги 02/273-сон маълумотномаси). Натижада, Абдурауф Фитратнинг илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш каби қарашлари замонавий шахс тарбиясида муҳим омил сифатида хизмат қилган;
Абдурауф Фитратнинг жамият барқарорлиги учун таълимни ислоҳ қилиш, ёшларни замонавий таълим ва маданиятга йўналтириш каби ғоялари жамият тараққиётини белгиловчи мафкура эканлигига оид илмий янгиликлар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари” номли 18-бандидаги “Ёшларда ватанпарварлик, миллийлик ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, Ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 19-июндаги 230-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда маънавий таҳдидларга қарши кураш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий-назарий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Абдурауф Фитратнинг “Оила” ва “Мунозара” асарларида илгари сурилган миллатпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик, баркамол шахс тарбияси билан боғлиқ қарашлари ХХ аср жамият бошқаруви, давлатчилиги ва таълимдаги ислоҳотларнинг негизини ташкил этганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд радиоси томонидан 2023-йили эфирга узатилган “Самарқанд садоси” эшиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-майдаги 01-07/185-сон маълумотномаси). Натижада Абдурауф Фитрат асарларидаги маърифатпарвар қарашлар ва ахлоқий тарбия масалаларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish