Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраев Амирзода Хакимзода ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда самарали капитал структурасини шакллантириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt2218
Илмий раҳбар: Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Нарбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
II. Тадқиқотнинг мақсади Корхоналарда самарали капитал структурасини шакллантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини оширишда корхоналар хусусий капиталнинг қарз капиталидаги улуши энг кўпи билан 67.3% га тенглигида хусусий ва қарз капитали оптимал чегарасини ишлаб чиқиш имконияти мавжудлиги таклиф этилган.
Прайс Винстен регрессион методи орқали корхоналар самарадорлиги кўрсаткичи (RОE) га таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, корхоналар капиталини оптимал ҳолатга келтириш натижасида RОE даражасини максимум 16.52% га ошириш  таклифи келтирилган.
корхоналар қарз “юки” ҳамда қарз капитали баҳоси ўртасида регрессион боғлиқлик аниқланиб, корхона қийматининг қарз капитали улушига бўлган сезувчанлигини ишлаб чиқиш орқали корхоналар қийматини ўртача 1.0-1.5% оралиқда ошириш таклифи келтирилган.
ўйинлар назарияси матрицаси орқали корхоналарда молиявий менежер оптимизм даражаси ҳамда қарз капитали улушини шакллантириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали молиявий менежернинг оптимизм даражасидан келиб чиқиб, корхона энг қуйи ва юқори миқдорларда капиталини қарз маблағлари эвазига шакллантириш эҳтимолликлари 5 хил сценарийлар (салбий, бироз салбий, нейтрал, бироз ижобий, ижобий сценарийларда) асосида шакллантириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналарда самарали капитал структурасини шакллантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини оширишда хусусий ва қарз капитали оптимал чегарасини ишлаб чиқишга оид берилган таклиф амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил 8-сентабрдаги КC/3-425 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарувчи аксиядорлик жамиятлари хусусий ҳамда қарз капиталига қўйиладиган қатъий чегаралар, яъни қарз капиталининг хусусий капиталга бўлган нисбати кўпи билан 67.3% (0.673) га (1:2 нисбатда) тенглигида корхоналарнинг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишда имкониятлар яратилди.
Прайс Винстен регрессион методи орқали корхоналар самарадорлиги кўрсаткичи (RОE) га таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, корхоналар капиталини оптимал ҳолатга келтириш бўйича берилган таклиф амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил 8-сентабрдаги КC/3-425 сонли маълумотномаси). Натижада, аксиядорлик жамиятлари капиталларини оптимал ҳолатга келтириб, натижада RОE даражасини максимум 16.52% гача ошириш имкониятининг мавжудлиги асосланди.
корхоналар қарз юки ҳамда қарз капитали баҳоси ўртасида регрессион боғлиқликни ўрганиб, корхона қийматининг қарз капитали улушига бўлган сенситивлиги (сезувчанлиги) бўйича берилган таклиф ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил 8-сентабрдаги КC/3-425 сонли маълумотномаси). Натижада таҳлил қилинаётган даврда корхоналарнинг ҳақиқатдаги қарз улушини то оптимал қарз улушигача бўлган чегарада қўшимча 5% га ошириб бориб, корхона қийматини ўртача 1.0-1.5% оралиқда ошириш имкониятлари  асосланди.
корхоналарда молиявий менежер оптимизм даражаси ҳамда қарз капитали улушини шакллантириш ўртасидаги боғлиқлик бўйича берилган таклиф ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил 8-сентабрдаги КC/3-425 сонли маълумотномаси). Натижада молиявий менежернинг оптимизм даражасидан келиб чиқиб, корхона энг қуйи ва юқори миқдорларда капиталини қарз маблағлари эвазига шакллантириш эҳтимолликлари 5 хил сценарийлар (салбий, бироз салбий, нейтрал, бироз ижобий, ижобий сценарийларда)  асосида шакллантириш йўналишлари белгилаб олинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish