Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Жавоҳир Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Енгил саноат корхоналарини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2750.
Илмий раҳбар: Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Қувват Искандарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил саноат корхоналарини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил саноат корхоналари самарадорлигини оширишда глобал стратегик ёндошувлар тизимида ривожлантиришнинг потенсиал позициясига кўра баҳолаш схемаси таклиф қилинган;
минтақа енгил саноат корхонларини ривожлантиришда тармоқларнинг муҳимлик даражасини (k_T=0,47, k_K=0,37, k_Ch=0,16) ларга асосан алгоритмик модели таклиф қилинган;
минтақада енгил саноат корхоналарини хом-ашё, сифат менежменти, инновациялашув, техник тараққиёт, маркетинг фаолияти, ходимлар салоҳияти ҳамда бошқарув компонентлари бўйича ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг эконометрик модели таклиф қилинган;
минтақада енгил саноат корхоналарини ривожлантириш кўрсаткичларининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил саноат корхоналарини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишни эконометрик моделлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
енгил саноат корхоналари самарадорлигини оширишда глобал стратегик ёндошувлар тизимида ривожлантиришнинг потенциал позициясига кўра баҳолаш схемаси бўйича таклифи Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 2024-йил 9-апрелдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-72-48-44-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 07/1930-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти енгил саноатида ишлаб чиқариш таркибий ўзгаришларини диверсификация қилиш амалий дастурларининг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган, ривожланишнинг глобал стратегик муҳитида минтақанинг иқтисодий салоҳият имкониятларини кенгайтиришга эришилган. Енгил саноат корхоналарининг ташқи савдо тизимида кўп функсионал фаолиятини ташкил этишга, инвестиция, бандлик, кластерлаштириш, гендер тенглик, экспорт, импорт, техник янгиланиш, инновацион ривожланиш, корхона рақобатбардошлиги, хом-ашё, кичик бизнес, даромад, яшил иқтисодиёт кўрсаткичлари асосида тизимлаштирилган секторга айлантириш имкониятлари ошган;
минтақа енгил саноат корхоналарини ривожлантиришда тармоқларнинг муҳимлик даражасини (k_T=0,47, k_K=0,37, k_Ch=0,16) ларга асосан алгоритмик модели бўйича таклифи Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 2024-йил 9-апрелдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-72-48-44-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 07/1930-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати тармоқларининг ижтимоий-иқтисодий интеграцияси самарадорлигини баҳолашнинг эконометрик мезонлари жорий этилган. Енгил саноат тармоқларини кенг кўламли интеграциясини ташкил этиш асосида соҳани барқарор ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
минтақада енгил саноат корхоналарини хом-ашё, сифат менежменти, инновациялашув, техник тараққиёт, маркетинг фаолияти, ходимлар салоҳияти ҳамда бошқарув компонентлари бўйича ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг эконометрик моделлаштириш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 2024-йил 9-апрелдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-72-48-44-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 07/1930-сон маълумотномаси). Натижада енгил саноат корхоналарининг рақобатбардош фаолиятини таъминлашда, иқтисодий фаолият бўғинлари кесимида харажатлар тақсимотини оптималлаштиришга эришилган. Хусусан, корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш асосида самарадорликни 18,5 фоизга ошириш имконияти яратилган;
минтақада енгил саноат корхоналарини ривожлантириш кўрсаткичларининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 2024-йил 9-апрелдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-72-48-44-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 07/1930-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада енгил саноатни ривожлантиришнинг ишончли прогноз параметрларини ҳисоблаш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish