Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Нурбек Очилдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг эконометрик моделлари (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2945.
          Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раҳимов Захиджон Тайирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш жараёнларининг эконометрик моделлари тузиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
минтақада инвестицион жозибадорликни ошириш орқали хорижий инвестициялар жалб қилишнинг ишлаб чиқариш ва молиявий салоҳиятининг баҳолаш кўрсаткичларининг устуворлик даражаси асосланган;
ҳудудий хусусиятлар бўйича хорижий инвестициялар меъёри (I_i^t*X_i^t*Z_i^t)/(∑_(j=1)^n▒Y_ij^t )*100% ва қўшимча капитал харажати коеффициенти (〖XI〗_(t-1)/〖YHM〗_(t-1))/(〖YHM〗_t/〖YHM〗_(t-1) ) мезонларини ҳисобга олган ҳолда минтақага жалб этилаётган хорижий инвестициялар самарадорлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўзгаришига вилоятда ўзлаштириган асосий капиталга инвестициялар таъсирининг чизиқли - YHM=2,3*SMH+4,03*ITH+0,4*AKI+2861,6 ва чизиқсиз - YHM=(〖AKI〗^0,16*〖MRS〗^5,97*〖IKS〗^0,5)/e^39,4871  моделлари ишлаб чиқилган;
хорижий инвестицияларнинг Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири бўйича 2024-2028-йиллар учун ссенарийли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақада инвестицион жозибадорликни ошириш орқали хорижий инвестициялар жалб қилишнинг ишлаб чиқариш ва молиявий салоҳиятининг баҳолаш кўрсаткичларининг устуворлик даражаси бўйича таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2021-йил 15-июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги  ВИ-29-7-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 4-мартдаги  04-04/399-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши Сурхондарё вилоятига жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ҳажмини 13,8 фоизга қўшимча ошириш имкониятини бериши аниқланган;
ҳудудий хусусиятлар бўйича хорижий инвестициялар меъёри (I_i^t*X_i^t*Z_i^t)/(∑_(j=1)^n▒Y_ij^t )*100% ва қўшимча капитал харажати коеффициенти (〖XI〗_(t-1)/〖YHM〗_(t-1))/(〖YHM〗_t/〖YHM〗_(t-1) ) мезонларини ҳисобга олган ҳолда минтақага жалб этилаётган хорижий инвестициялар самарадорлигини баҳолаш усули бўйича таклиф Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2021-йил 15-июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-29-7-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 4-мартдаги  04-04/399-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши жалб тиладиган кредит бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз, йиғим ва хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа харажатларни 5,7 % аниқликда ҳисоблаш имконини берган;
Сурхондарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўзгаришига вилоятда ўзлаштириган асосий капиталга инвестициялар таъсирининг чизиқли - YHM=2,3*SMH+4,03*ITH+0,4*AKI+2861,6 ва чизиқсиз - YHM=(〖AKI〗^0,16*〖MRS〗^5,97*〖IKS〗^0,5)/e^39,4871  моделлари бўйича таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2021-йил 15-июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-29-7-8-0-К/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 4-мартдаги  04-04/399-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаларидан Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини қўшимча 14,8 фоизга ошириш мумкинлиги асосланган;
хорижий инвестицияларнинг Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири бўйича 2024-2028-йиллар учун ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз параметрлари натижалари бўйича таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг “Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятидан танланган ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги  2024-йил 9-январдаги ВИ-81-3-8-0-К/24-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 4-мартдаги  04-04/399-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижаларидан лойиҳа доирасида Сурхондарё вилояти, вилоятнинг Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Денов ҳамда Бойсун туманлари маркази ва унга туташ бўлган ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish