Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Гавхар Абсаматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш (энергетика саноати корхоналари мисолида)», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt475.
Илмий маслаҳатчи: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саматов Гаффар Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида энергетика тармоғи корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бъйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳамрох газлар таркибидаги зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда газ турбинаси қурилмалари ва газпоршенли агрегатлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
фотоелектрик батареялар ФИК даражасига мувофиқ ҳолатни ушлаб туришга мувофиқ бўлган технологияларга кўра республика аэростатлардаги қуёш буғ-турбинали электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш самарадорлилиги асосланган;
иссиқлик электр станцияларининг мазут хўжаликлари учун иссиқлик технологиялари схемаси ва термодинамикани таҳлилига кўра энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш алгоритми такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган даврда электр энергияни ишлаб чиқаришни атмосферага CО2 чиқишни камайтиришни ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилган;
 “Талимаржон ИЕС”  АЖда чиқинди қозонли газ турбинаси қурилмасидан фойдаланган ҳолда иссиқлик электр станциясининг энергия самарадорлигини оширишнинг чиқиндисиз ишлаб чиқариш жараёнига кўра методологик ёндашуви такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Энергетика корхоналарининг энергетика самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
 Энергетика корхоналарининг энергетика самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
 ҳамрох газлар таркибидаги зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда газ турбинаси қурилмалари ва газпоршенли агрегатлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф, жумладан “Талимаржон ИЕС” АЖ амалий фаолиятига жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги 02-18-7988-сонли маълумотномаси; “Талимаржон ИЕС” АЖнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/2623-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш зарарли чиқиндилар даражаси ва энергия йўқотилишини камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
фотоелектрик батареялар ФИК даражасига мувофиқ ҳолатни ушлаб туришга мувофиқ бўлган технологияларга кўра республика аэростатлардаги қуёш буғ-турбинали электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш самарадорлилиги асосланган таклиф, жумладан “Талимаржон ИЕС” АЖ амалий фаолиятига жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги 02-18-7988-сонли маълумотномаси; “Талимаржон ИЕС” АЖнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/2623-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши қуёш станцияларидаги фотоелектрик батареяларнинг самарадорлиги билан таққосланадиган 15-20% электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг мақбул даражаси сақланиб қолишга муйян даражада хизмат қилган;
иссиқлик электр станцияларининг мазут хўжаликлари учун иссиқлик технологиялари схемаси ва термодинамикани таҳлилига кўра энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг такомиллаштирилган алгоритми “Талимаржон ИЕС” АЖ ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги 02-18-7988-сонли маълумотномаси; “Талимаржон ИЕС” АЖнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/2623-сонли маълумотномси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тизимларнинг алоҳида блоклари учун қозонларда мазутни сақлаш ва фойдаланишга тайёрлаш учун моддий ва энергия харажатларини аниқлашга ва устувор модернизасия қилиниши керак бўлган энг катта йўқотишларга эга бўлган жойларни аниқлашга имкон берган;
Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача электр энергияси ишлаб чиқаришни атмосферага CО2 эмиссиясининг камайишини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан энергетика вазирлиги томонидан “Яшил иқтисодиётга ўтиш дастури”ни ва “Талимаржон ИЕС” АЖни истиқболда ривожлантиришнинг бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Энергетика вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги 02-18-7988-сонли маълумотномаси; “Талимаржон ИЕС” АЖнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/2623 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2030 йилда 84,98 млрд. кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш тенденциясини аниқлаштиришга, бу 2023 йилга нисбатан 1,197 баравар кўпайишининг қўшимча имкониятларини амалиётга жалб қилишга имкон яратган;
“Талимаржон ИЕС” АЖда чиқинди қозонли газ турбинаси қурилмасидан фойдаланган ҳолда иссиқлик электр станциясининг энергия самарадорлигини оширишнинг чиқиндисиз ишлаб чиқариш жараёнига кўра такомиллаштирилган методологик ёндашуви “Талимаржон ИЕС” АЖни истиқболда стратегик ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалий фаолиятига жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги 02-18-7988-сонли маълумотномаси; “Талимаржон ИЕС” АЖнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/2623 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши мақсадли чора-тадбирларнинг самаралилик даврини аниқлашнинг аниқлик даражасини оширишга ҳамда рентабеллик даражасини 7,5 фоизга ва молиявий кўрсаткичларнинг яхшиланишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish