Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишев Шодимурод Қурбонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда микросуғуртани ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3050.
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Умиджон Ғайратжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: О'збекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда микросуғуртани ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
автотранспорт воситаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловнинг энг юқори миқдорини 40,0 млн сўмгача белгилаш таклиф этилган;
микросуғурта хизматларига КАСКО ихтиёрий автомашина суғуртаси шартномасида суғурта ҳодисаларни зарур турларини танлашни киритиш орқали суғурта компаниясининг РОЕ коеффициенти 175,5 фоиз, РОА коеффициенти 6,44 фоизга ошириш орқали таъминлаш таклифи асосланган;
юридик шахсларнинг логистика рискларини барча хавфлар учун жавобгарлик билан суғурталаш орқали тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативини 15 фоизга ошириш таклиф этилган;
юкни қутқариш, йўқотишни камайтириш ва унинг ҳажмини аниқлаш учун барча зарур харажатларни суғурта шартлари билан қоплаш орқали суғурта компаниясининг зарарлилик коеффициентини 41,0 фоизгача етказиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда микросуғуртани ривожлантириш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
автотранспорт воситаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловнинг энг юқори миқдорини 40,0 млн сўмгача белгилаш таклифи “Глобал Инсуранcе Гроуп” акциядорлик жамиятининг 2022-2026-йилларда ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Глобал Инсуранcе Гроуп” АЖ суғурта компаниясининг 2023-йил 6-октябрдаги 01/971-сон маълумотномаси). Натижада, Суғурта ташкилотининг жами активлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 27 фоизга, суғурта тушумлари 23 фоизга ошган ва суғурта тўловлари 11 фоизга қисқаришга эришилган;
микросуғурта хизматларига КАСКО ихтиёрий автомашина суғуртаси шартномасида суғурта ҳодисаларни зарур турларини танлашни киритиш орқали суғурта компаниясининг РОЕ коеффициенти 175,5 фоиз, РОА коеффициенти 6,44 фоиз ошириш таклифи “Глобал Инсуранcе Гроуп” акциядорлик жамиятининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Глобал Инсуранcе Гроуп” АЖ суғурта компаниясининг 2023-йил 6-октябрдаги 01/971-сон маълумотномаси). Натижада, микросуғурта хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш орқали суғурта компаниясининг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган. Шунингдек, ташкилотнинг активлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,6 фоиз, капитал ҳажми эса 12,8 фоизга ошишига эришилган;
юридик шахсларнинг логистика рискларини барча хавфлар учун жавобгарлик билан суғурталаш орқали тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативини 15 фоизга ошириш таклифи. Мазкур таклиф “Глобал Инсуранcе Гроуп” акциядорлик жамиятининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Глобал Инсуранcе Гроуп” АЖ суғурта компаниясининг 2023-йил 6-октябрдаги 01/971-сон маълумотомаси). Натижада, умумий суғурта соҳаси бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилик нормативи ошириш механизми такомиллаштирилган, ташкилотнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган, ликвидлилик ҳолати 2022 йилга нисбатан 14 фоиз бандга ошган;
юкни қутқариш, йўқотишни камайтириш ва унинг ҳажмини аниқлаш учун барча зарур харажатларни суғурта шартлари билан қоплаш орқали суғурта компаниясининг зарарлилик коеффициентини 41,0 фоизгача етказиш таклифи Мазкур таклиф “Глобал Инсуранcе Гроуп” акциядорлик жамиятининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Глобал Инсуранcе Гроуп” АЖ суғурта компаниясининг 2023-йил 6-октябрдаги 01/971-сон маълумотномаси). Натижада, суғурталовчилар фаолиятининг зарарлилик коеффиценти ошириш механизми такомиллаштирилган, суғурта ташкилотининг харажатлари 32 фоизга қисқарган ва даромадлари 38 фоиз ошишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish