Sayt test rejimida ishlamoqda

Исамухамедова Дилдора Рахматилаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оксидатив стрессда ҳужайра биоенергетикаси ва антиоксидант тизимига айрим полифенолларнинг таъсир механизми», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B965.
Илмий раҳбар: Эргашев Нурали Аъзамович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институте, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Чулиев Икром Неъматуллаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эупҳорбиа франчетии (Э. франчетии) ўсимлигидан ажратиб олинган гидролизланувчи танинлар (полифеноллар) – 3-О-галлоил-4,6-гексагидрокси-дифеноил-β-Д-глюкоза (3-ГГГ), 2,3-ди-О-галлоил-β-Д-глюкоза (2-ДГГ) ва гераниин (C41Ҳ28О27) ҳамда Э. санесcенс (Л.) ўсимлигидан ажратиб олинган гидролизланувчи танин – 1-О-галлоил-4,6-гексагидрокси-дифеноил-β-Д-глюкоза (1-ГГГ) полифенолларини жигар митохондриялари функсионал параметрларига ва ОС жараёнига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
3-ГГГ, 2-ДГГ, 1-ГГГ ва гераниин полифенолларининг ин витро тажрибаларда антирадикал фаоллиги, жигар митохондриялари мегапорасини Cа2+ ионларига боғлиқ очилишини ингибирлаши ҳамда митоКАТФ-каналига фаолловчи таъсири аниқланган;
ин витро тажрибаларда НАД- ва ФАД-боғлиқ субстратлар иштирокида жигар митохондриялари ОФ жараёнининг қисман ажралиши полифеноллар консентрациясига боғлиқлиги аниқланган;
Эупҳорбиа ўсимликларидан ажратиб олинган полифеноллар аллоксан билан чақирилган ОС шароитида меъда ости бези ва жигар тўқимасида ҳамда қон плазмасида МДА миқдорини назорат даражасига камайтириши ҳамда ГР фаоллигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полифенолларнинг каламуш жигар митохондрияларига таъсир механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
3-О-галлоил-4,6-гексагидроксидифеноил-β-Д-глюкоза полифеноли ин витро шароитда жигар митохондриялари дисфунксиясига таъсири бўйича олинган натижалардан А-МЗ-2019-41 рақамли «Шўрланган тупроқларда илдиз тизимининг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш учун ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада шўрланган тупроқларда этиштирилган ширинмиянинг маҳсулдорлиги ва биологик фаоллиги баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги № 4-17-1501-сонли маълумотномаси). Натижада, шўрланган тупроқларда ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чикиш, унинг маҳсулдорлигини ва кимёвий таркибини тавсифлаш имконини берган;
полифенолларнинг таъсир механизми асосида олинган натижалардан А-МЗ-2019-41 рақамли «Шўрланган тупроқларда илдиз тизимининг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш учун ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада таркибида юқори биологик фаол бирикмалар сақловчи ширинмия ўсимлигини ўстиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги № 4-17-1501-сонли маълумотномаси). Натижада, оптимал озуқа муҳитларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган.
Еупҳорбиа франчетии (Б.Федцч), Е. санесcенс (Л.) ўсимликларидан ажратиб олинган полифенолларнинг жигар митохондриялари нафас олиши ва оксидланишли фосфорланиши жараёнига фаоллаштирувчи таъсири бўйича олинган натижалардан «Университй оф Готҳенбург Департмент оф Молеcулар анд Cлиниcал медиcине» нинг илмий лойиҳасида маҳалий ўсимликларнинг биологиc фаол моддалари орасидан турли касалликларни даволаш учун самарали фаолликка эга бўлган истиқболли бирикмаларни аниқлашда фойдаланилган (Университй оф Готҳенбург Департмент оф Молеcулар анд Cлиниcал медиcине, Сwеден 2023 йил 6 февралдаги маълумотномаси). Натижада полифенолларнинг ҳужайра метаболизмига таъсир механизмларини ёритишда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish