Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштемирова Гулноза Абдурафиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужайра пролиферациясида ҳажм бошқарилиш тизимининг ролини тадқиқ қилиш», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B538.
Илмий раҳбар: Курбанназарова Раънохон Шараповна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институте, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Эргашев Нурали Аъзамович, биология фанлари доктори; Чаришникова Оксана Станиславовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳужайра пролиферациясида ҳажм бошқарилиш тизимининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тимоцит ҳужайраларининг ҳажм бошқарилиши тизимининг барча компонентлари, яъни ҳажмга боғлиқ калсий ва калий ионларининг оқими, параллел равишда ҳужайра ҳажмига боғиқ фаолланувчи анионларнинг ва сувнинг чиқиши тимоцитлар пролиферациясида асосий рол ўйнаши аниқланди;
ҳажмга боғлиқ анион транспортининг фақат кичик қисминигина блоклаш тимоцитларнинг ҳужайра бўлиниш механизми бузилиши учун етарли эканлиги кўрсатилди;
илк маротаба ҳужайра ҳажм бошқарилишини самарали блокловчи флавоноидлар – леманин, пиноцембрин, гиспидулин, пуликарин ва полифенол госсипол паст консентрацияларда пролиферациясини пасайтириши ва юқори консентрацияларда ҳужайра ўлимига олиб келиши аниқланди;
ҳужайра бўлинишининг стимуляцияси фақат леманин учун кўрсатилди, пиносембрин ҳужайраларни некроздан ҳимоя қилиши аниқланди;
илк маротаба глицирризин ҳужайра пролиферациясини кучсиз пасайтириши, агликон β-глициретик кислота эса тимоцит пролиферациясини батамом тўхтатиши, α-глициретик кислота, аксинча ҳужайра бўлинишини стимуллаши аниқланди; β-изомер молекуласига геми-суксинил радикалининг киритилиши антипролифератив фаолликни кучсизлантириб, ситолитик фаолликни нейтраллаши аниқланди;
илк маротаба каналоформерлар грамицидин Д ва нистатин таъсирида ҳажм бошқарилишининг ҳаракатлантиривчи куч – калий градиентини бартараф этиш, ҳужайра бўлинишини бутунлай тўҳтатилиши ва ҳужайра ўлимига олиб келиши кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳужайра пролиферациясида ҳажм бошқарилиш тизимининг ролини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳужайра пролиферациясида ҳажм бошқарилиш тизимининг ролини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалардан Биоорганик кимё институти Қуйимолекуляр биологик фаол бирикмалар лабораториясида бажарилган “Ўсимликлар таркибидан биологик фаол бирикмаларни ажратиб олиш, индивидуал бирикмаларга ажратиш ва улар асосида янги ҳосилаларини синтез қилиш, физик-кимёвий ва спектрал хусусиятларини ҳамда биологик фаолликларини тадқиқ этиш” мавзусидаги лабораториянинг илмий йўналишида фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 февралдаги 4/1255-361-сон маʼлумотномаси). Натижада жийда ўсимлиги полисахариди ва флавоноиди асосида кам ситотоксик янги фаол биологик моддаларни ўсимликдан ажратиш имконини берган;
госсипол моддасининг тимоцит ва одам қизил қон ҳужайраларига литик ва сублитик таъсирига оид натижалардан ИФ юқори бўлган 5 та хорижий илмий журнал мақолаларида, глицирризин кислота ва унинг ҳосилаларини тадқиқ қилинишида; ноорганик полифосфатларнинг тимоцитлар ва қизил қон ҳужайралари ҳажм бошқарилиш тизимига таъсирини ўрганишда; ҳажмга боғлиқ анион каналининг хусусиятлари ва фармакологиясини текширишда; пиноцембриннинг тимоцитлар пролиферацияси ва ўлимига таъсирини тадқиқ қилишда (Фронтиерс ин Пҳйсиологй, 2021, В. 12, Сcопус Cите сcоре, ИФ – 6.1; Жоурнал оф ҲербМед Пҳармаcологй, 2022, В. 11(4), Сcопус Cите сcоре, ИФ – 2.7; Буллетин оф Эхпериментал Биологй анд Медиcине, 2023, В. 175(1), Сcопус Cите сcоре, ИФ – 1.4; Биочимиcа эт Биопҳйсиcа Аcта - Генерал Субжеcц, 2024, В. 1868(1), Сcопус Cите сcоре, ИФ – 6.4; Жоурнал оф ҲербМед Пҳармаcологй, 2024, В. 13(1), Сcопус Cите сcоре, ИФ – 2.5) фойдаланилган. Натижада турли гуруҳга мансуб биологик фаол моддаларнинг тимоцитлар ва одам қизил қон ҳужайралари ҳажм бошқарилиш тизимига таъсири ва ҳужайра пролиферациясидаги ролини тавсифлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish