Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Озода Фахритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Умумий ўрта таълим мактаблари она тили дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикаси (“Паронимлар ўқув луғати”дан фойдаланиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва  тарббия  назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2750.
Илмий раҳбар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09 (Бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, профессор; Маъмуров Баҳодир Бахшиллоевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари она тили дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропосентрик лексикографиянинг инновацион анъаналари асосида ўзбек тилида мавжуд луғатларнинг мегақурилиши, корпуси (макроқурилиш) ва луғат мақоласи (микроқурилиши)ни такомиллаштиришда ўқув луғатлари учун сўз танлаш парадигмаларнинг умумий ва хусусий лексикографик семантизацияси аниқланган;
паронимик бирликларда лисоний ҳодисанинг нутқий ҳодисага кўчганлиги \\ ўзаро оҳангдош сўзларнинг икки томонлама – фонетик ҳамда семантик муносабатларга асосланиши \\ компонентларнинг турли семантик характеристикага эга бўлиши \\ уларнинг ўзакдошлиги \\ талаффуз ёки фонетик ифодадаги яқинлиги \\ ўзаро оҳангдошлиги исботланган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқув луғатларидан мунтазам фойдалана олиш кўникмаларини ривожлантиришда тизимлилик, изчиллик, амалий фаолиятга йўналганлик, ижодий характерга эгалик, интеграллашув, мувофиқлик, интерфаоллик, амалий қийматга эгалик, эстетик таъсир хослиги ҳамда рефлексивлик тамойилларининг самарадорлиги асосланган;
“Паронимлар ўқув луғати”дан фойдаланишда умумийлик-хусусийликни таъминлаш, лексемалар орасидаги синонимик, гиперо-гипонимик, партонимик, градуонимик, ассоциатив каби лексик-семантик муносабатларни аниқлаш, уларнинг серқирралигини ёритиб беришда фойдаланувчилар маълум тушунчанинг қайси гуруҳга алоқадорлиги очиб берилиб, қандай тушунчаларни қамраб олиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари она тили дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикаси (“Паронимлар ўқув луғати”дан фойдаланиш мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
антропосентрик лексикографиянинг инновацион анъаналари ҳамда замонавий таълим олувчининг талаблари асосида ўзбек тилида мавжуд луғатларнинг мегақурилиши, корпуси (макроқурилиш) ва луғат мақоласи (микроқурилиши)ни такомиллаштиришда ўқув луғатлари учун сўз танлаш парадигмаларнинг умумий ва хусусий лексикографик семантизацияси билан боғлиқ хулосалардан Бухоро давлат университетида амалга оширилган ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-йй.) мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 12-июндаги 04/1576-сон маълумотномаси). Натижада дидактик маълумотлар билан бойитилган;
паронимик бирликларда лисоний ҳодисанинг нутқий ҳодисага кўчганлиги \\ ўзаро оҳангдош сўзларнинг икки томонлама – фонетик ҳамда семантик муносабатларга асосланиши \\ компонентларнинг турли семантик характеристикага эга бўлиши \\ уларнинг ўзакдошлиги \\ талаффуз ёки фонетик ифодадаги яқинлиги \\ ўзаро оҳангдошлиги билан боғлиқ назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениесининг “Долзарб мавзу”, “Ассалом Бухоро” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-июндаги 02-09141-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқув луғатларидан мунтазам фойдалана олиш кўникмаларини ривожлантиришда тизимлилик, изчиллик, амалий фаолиятга йўналганлик, ижодий характерга эгалик, интеграллашув, мувофиқлик, интерфаоллик, амалий қийматга эгалик, эстетик таъсир хослиги ҳамда рефлексивлик тамойилларидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020-2022-йй.) мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 28-мартдаги 04/1-759-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпус  паронимлар ўқув луғатлари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish