Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Мафтуна Зоир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бухоро вилояти этнотопонимларининг лингвистик тадқиқи” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3301.
Илмий раҳбар: Киличев Байрамали Эргашович, филология  фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор;  Нуритдинова Раъно Севдиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятидаги этнотопонимларнинг лингвистик жиҳатлари, уларнинг семантик ва этимологик хусусийатларни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этноним, этнотопоним тушунчаларининг тил тизимидаги муҳим ўрни, этнос номининг атоқли отга ўтиш жараёни, уларнинг шаклланишига асос бўлган тарихий ҳамда ижтимоий сабаблар ҳудуд аҳолисининг тил хусусиятлари, турмуш тарзи, миллий ва маданий анъаналари уларнинг семантик-этимологик хусусиятлари филологик жиҳатдан асосланган;
Бухоро вилояти (593 та) этнотопонимларининг деривацион-таркибий хусусиятлари, улар ясалишининг композиция, ономастик конверсия ёки лексик-грамматик усул орқали от+от шаклидаги этнотопонимлар, сифат+от шаклидаги этнотопонимлар, от+сифат шаклидаги этнотопонимлар, сон+от шаклидаги этнотопонимлар, тузилиши жиҳатдан содда (туб; ясама) ҳамда қўшма таркибли этнотопонимли гуруҳлари аниқланган;
ҳудуддаги этнотопонимларнинг структурал компонентлари, лексик-семантик жиҳатдан ранг  (оқ, қора, қизил, сариқ, кўк) билан боғлиқ лугʻавий бирликлар, миқдор ифодаловчи (тўрт, беш, олти, етти, қирқ, юз, минг) сўзлари билан богʻлиқ этнонимлар, бирор предметга асосланган тотемистик қарашлар натижасида “илоҳийлашиши”, “муқаддаслашиши” ўтмишда туркий халқлар ҳаётида мифологик, диний, бадиий, фалсафий тушунчалар асосида ажратилиб, уларнинг тарихий-этимологик асослари, диахрон ва синхронлиги далилланган;  
вилоятдаги этнотопонимларнинг луғавий қатламларга муносабати, уларнинг туркий, араб, мўгʻул ва бошқа миллат номларининг номинацион-мотивацион асослари, номларнинг ўз ва ўзлашганлиги, деревацион-таркибий хусусиятлари, ном ясалишидаги маҳсулдор усуллар белгиланган бўлиб, этнотопонимларнинг таркибий хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
этноним, этнотопоним тушунчаларининг тил тизимидаги ўрни, этнос номининг атоқли отга ўтиш жараёни, уларнинг шаклланишига асос бўлган тарихий ҳамда ижтимоий сабаблар ҳудуд аҳолисининг тил хусусиятлари, турмуш тарзи, миллий ва маданий анъаналари, семантик-этимологик хусусиятларига богʻлиқ хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган А-ОТ-2021-2 рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқотлари лойиҳаси доирасида диссертация илмий натижаларидан (2020-2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 13-октябрдаги 01-04/3609-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациядаги ҳудуд аҳолисининг тил хусусиятлари, ном қўйиш маданияти, миллий анъаналарига таянилган;
Бухоро вилоят (593 та) этнотопонимларининг деривацион-таркибий хусусиятлари, улар ясалишининг композиция, ономастик конверсия ёки лексик-грамматик усул орқали от+от шаклидаги этнотопонимлар, сифат+от шаклидаги этнотопонимлар, от+сифат шаклидаги этнотопонимлар, сон+от шаклидаги этнотопонимлар, тузилиши жиҳатдан содда (туб; ясама) ҳамда қўшма таркибли этнотопонимли гуруҳларига оид маълумотлардан Бухоро давлат университетида бажарилган Ё-А-1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда (2016-2017-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 31-мартдаги 04-04/01-440-01-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро вилояти аҳолиси орасида учраган турли миллат ва халқ номлари лингвистик материалларини бойитишда манба бўлган;
ҳудуддаги этнотопонимларнинг структурал компонентлари, лексик-семантик жиҳатдан ранг  (оқ, қора, қизил, сариқ, кўк) билан боғлиқ лугʻавий бирликлар, миқдор ифодаловчи (тўрт, беш, олти, етти, қирқ, юз, минг) сўзлари билан богʻлиқ этнонимлар, бирор предметга асосланган тотемистик қарашлар натижасида “илоҳийлашиши”, “муқаддаслашиши” ўтмишда туркий халқлар ҳаётида мифологик, диний, бадиий, фалсафий тушунчалар асосида ажратилиб, уларнинг тарихий-этимологик асослари, диахрон ва синхронлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ва “Асрларнинг асраганлари” радиоешиттиришлари ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-ноябрдаги 02-09-317-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар илмий далиллар асосида бойитилиб, илмий-оммабоп хусусиятлари ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish